Get Mystery Box with random crypto!

Бу дунёни тор экан деманг. Миннатчини ошини еманг... Омад қуши | 💖Аёллар Дунёси 🌐

Бу дунёни тор экан деманг.
Миннатчини ошини еманг...
Омад қушим учмади деманг.
Қадри баланд қадрдонларим.
Мехри дарё...мехрибонларим...

Ҳаёт ахир бир бор берилар.
Ризқ насиба излаб терилар.
Дил оғритса кўнгил эзилар.
Қалбга яқин қадрдонларим.
Мехри дарё мехрибонларим.

Сиз борсизки яшайман бугун.
Сизга тилай қувончни хар кун.
Сизга фақат шу куним бу кун.
Қалби нозик қадрдонларим.
Кўнгли очиқ мехрибонларим.

Кулиб яшанг ҳаёт эҳ қисқа.
Асли бу чин хаётдан нусха.
Уқинг оят вақтимиз қисқа.
Қадри улуғ қадрдонларим.
Мехри дарё мехрибонларим.

Оҳ кимда йўқ ташвишу бу ғам.
Ох жонизни куйдирдиз бирам.
Кипригиздан оқмасин ёш нам.
Қалбга яқин қадрдонларим.
Кўнгли очиқ мехрибонларим.

Фақат қолур авлод ва насил.
Бу хаётнинг мақсади асил.
Сизга айтди бу сўзни Расул.
Қадри баланд қадрдонларим.
Мехри дарё мехрибонларим.

Яқинларингизга ҳам улашинг

Каналимизга қўшилинг
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi