Get Mystery Box with random crypto!

ЭРКАКЛАРГА.. Эй, эркаклар! Хотинингизни, Хотин эмас, ХОНИМ де | 💖Аёллар Дунёси 🌐

ЭРКАКЛАРГА..

Эй, эркаклар! Хотинингизни,
Хотин эмас, ХОНИМ деб айтинг.
Ичингизда мардлари бўлса,
СУЮКЛИГИМ, ЁРИМ деб айтинг.

Хотин деманг, ЖОНОН деб айтинг,
Жонин сизга фидо қилган-ку.
Битта бўса қўнган юзидан,
Минг йил кета олмайди кулгу.

Хотин деманг, совуқ бу калом,
Ҳеч бўлмаса АЁЛИМ денглар.
Ёлғондакам, бир йилда бир бор,
Сенда фикру хаёлим денглар.

Хотин дея алқаманг зинҳор,
Жа бўлмаса айтинг исмини.
Ўттиз йилда бўлса ҳам бор,
Мақтаб қўйинг мавжуд ҳуснини!

ОНАСИ денг, ОНАЖОНИСИ,
Минг ўргилсин меҳрибонингиз.
Унинг шодон кулгуларидан,
Нурга тўлсин хонадонингиз.

ГУЛИМ денглар, ФАРИШТАМ денглар,
Айтинг, сиздан нима кетади?
Ахир битта ширин сўзингиз,
Узоқ йилга бадал кетади.

Хотин, дейсиз, ҳой, дейсиз гоҳо,
МОҲИМ, ОЙИМ деса бўлмасми.
Битта сўздан, биргина сўздан,
Яримгина кўнгли тўлмасми?!

Ранжитсалар гоҳида билмай,
Қанча бўлса бақириб тўйинг.
Лекин...
Ёши қирқдан ошса ҳам майли,
ЯХШИ ҚИЗ -, деб чақириб қўйинг!

Малика Салимова

Яқинларингизга ҳам улашинг

Каналимизга қўшилинг
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi