Get Mystery Box with random crypto!

КЕЛИНГ, УРИШМАЙЛИК... Келинг, уришмайлик, энди азизим, Аразл | 💖Аёллар Дунёси 🌐

КЕЛИНГ, УРИШМАЙЛИК...

Келинг, уришмайлик, энди азизим,
Аразлар жонимдан ўтди тўғриси.
Майли, ҳаммасига айибдор ўзим,
Сиз эса ҳаловот, тинчим ўғриси.

Келинг, уришмайлик энди азизим,
Қаро булутларни ҳайданг фалакдан.
Қўйинг, билаяпман фақат бир ўзим,
Нима ўтганини қайсар юракдан.

Келинг, уришмайлик энди майлими,
Ширин яшаганга айтинг не етсин?!
Жаҳл сизни эмас, отгинасига,
Ола бўжиларни миндириб кетсин.

Гулим денг, гул каби ифорим сочай,
Жоним ден, жонимни берай ўшал он.
Заҳар текин бўлсин, ҳеч ким олмагай,
Болнинг ҳаридори кўпдир, ёрижон!

Мал
ика Салимова

Яқинларингизга ҳам улашинг

Каналимизга қўшилинг
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi