Get Mystery Box with random crypto!

Зулҳижжа ойининг ўн кунида қилинадиган амаллар: • Ҳаж; • Қурб | Maqrat Ayat Arrahman World Wide

Зулҳижжа ойининг ўн кунида қилинадиган амаллар:

• Ҳаж;
• Қурбонлик;
• Aрафа куни рўза тутиш;
• Aллоҳга тасбеҳ, такбир ва ҳамд айтиш;
• Aллоҳга ёлвориб дуо қилиш;
• Қуръонни тадаббур билан тиловат қилиш;
• Яхшилик йўлида хайру эҳсон, садақа қилиш;
• Одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш;
• Ой бошида 9 кун рўза тутиш.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Бу кунлар (яъни зулҳижжанинг аввалги ўн куни)да бажарилган солиҳ амалларчалик Аллоҳга суюклироқ бўлган амаллар йўқ”. Саҳобалар дедилар: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ҳам (зулҳижжанинг аввалги ўн кунида қилинган амалларга тенг келмайди)ми?”. “Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам унга тенг келмайди, фақат мол ва жони билан жиҳодга чиқиб, бунинг ҳеч қайси билан уйига қайтмаган (яъни жанг майдонида шаҳид бўлган) киши бундан мустаснодир”, дедилар.

Бухорий ва Термизий ривояти.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈