Get Mystery Box with random crypto!

“Ҳаж-2024” мавсумида Ўзбекистонга 15000 та квота берилди Бу | AXBOROT | Yangiliklar kanali

“Ҳаж-2024” мавсумида Ўзбекистонга 15000 та квота берилди

Бу ҳақида Дин ишлари бўйича қўмита маълум қилди. Бу йилги Ҳаж мавсуми 23 майдан – 12 июлга қадар давом этади.

Парвозлар 10та шаҳар аэропортлардан амалга оширилади: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус.

Мадина шаҳрида зиёратчилар “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида,

Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” меҳмонхоналарида жойлаштирилади.

Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт. Бошқа турдаги визалар билан ҳаж тадбири амалга оширишга йўл қўйилмайди.

Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун, одатдагидек, юқори малакали ишчи гуруҳи, шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади.

Энг тезкор   @Axborotyangiliklari