Қишлоқ хўжалигидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди Озиқ-овқ | Surxondaryo viloyati hokimligi
Қишлоқ хўжалигидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди
Озиқ-овқат хавфсизлигининг манбаи ва иқтисодиёт таянчларидан бири бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллик тажриба муҳим ҳисобланади. Шу сабаб бу соҳанинг фахрийлари, кўп йиллик тажрибага эга мутахассисларининг тавсиялари асосида агротехник тадбирларни ташкил этиш мўл ҳосил гарови бўлиб хизмат қилади.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар юзасидан қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллик тажрибага эга фахрийларнинг фикр-мулоҳазалари ва тавсиялари тингланди.
Ғўза қатор оралиқларига култиватор ишловлари бериш, учинчи озуқа ва шарбат усулида суғориш, чилпиш ишларини якунлаш, шона тўкилишини олдини олиш мақсадида пахта далаларини чанқатмаслик чоралари кўриш бўйича вазифалар берилди.
Surxondaryo viloyati hokimligi . Web site: http://surxondaryo.uz/. Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088 . Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz . Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘...