Get Mystery Box with random crypto!

МЖтК 291-моддасида тр.в. ушлаб туриш асослари ва тартиблари ке | AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати

МЖтК 291-моддасида тр.в. ушлаб туриш асослари ва тартиблари келтирилган. Модданинг охирги қисмида, йҳқ бузилгани учун ушланган тр.в. сақлаб туриш жойларига олиб бориш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси В.М. томонидан белгиланади деб кўрсатилган.

ВМ 149-сонли қарори билан юқорида айтиб ўтилган тартиби ишлаб чиқилган ва НИЗОМ тасдиқланган.

Бу тартибга риоя қилиш ИИВга ҳам - БИРДЕК МАЖБУРИЙ!!!

Бу Низомнинг бирор бандида иио ходими, сақлаб туриш жойларига ўзи ҳайдаб бориши БЕЛГИЛАНМАГАН.

Демак, ходим ўзи ҲАЙДАБ БОРИШИ Низом талабларини бузиш ҳисобланади!!!
Ҳукумат қарорларини ва бошқа қонунларни бузиш учун жавобгарлик белгиланган.
Бу иио ходими ваколатидан четга чиқиш ва ўзбошимчалик ҳисобланади.

ИИО тўғрисидаги Қонунда ҳам аниқ ва тиниқ қилиб ёзилган, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва сақлаш жойларига олиб бориши ҚОНУНЧИЛИКДА БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА амалга оширилиши шарт!!!

Қонунчиликдаги нормаларга сўзсиз риоя ҚИЛИНГ, ҲУРМАТЛИ СУРХОНДАРЁ ИИБ ЙҲХБ ХОДИМЛАРИ.

@avtobloguz