Get Mystery Box with random crypto!

#муносабат Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Термиз ша | AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати

#муносабат

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида тўхташни таъқиқловчи йўл белгиси таъсири доирасида нотўғри тўхтаган “Сobalt” русумли транспорт воситаси ва унинг ёнида турган ЙПХ ходимининг ҳаракати Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилди. Шахсий автомашинаси билан йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандида назарда тутилган қоидабузарликни содир этиб хизмат олиб борган ЙПХ инспектори сержант Ф.Қ.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Бошқарма бошлиғи томонидан барча хизмат ва шахсий транспорт воситалари мавжуд ходимларга йўлларда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишлари тўғрисида йўриқнома берилди.

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлик ва қонунлар устуворлигини таъминлашда ҳамкорлик учун, жамоатчилик назорати вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

P/s: Турли хил ўхшамаган бохоналар қилмасдан, прокуратурани оввора қилмасдан, мардларча қоидабузар ходимларига чора кўришганига қойил.

@avtobloguz