Get Mystery Box with random crypto!

Автобус 30-748VSF ҳайдовчисини топиш қийин бўляптими? Бир неч | AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати

Автобус 30-748VSF ҳайдовчисини топиш қийин бўляптими?

Бир неча маротаба видеоси ижтимоий тармоқларда чиқди. Аммо қоида бузиш давом этмоқда.

Автобус орқасига БИР МАМЛАКАТ - БИР МАҚСАД деб ёзилган. Манимча мақсад қоидага тупуриш ва кўпроқ қоида бузиш бўлса керак. Акс ҳолда биринчи видеоси чиқишидаёқ, қайта бу қоидани бузмаган бўлар эди. Масъуллар эса бузгани учун чора кўрган бўлар эди.

Бу тепса тебранмас ҳайдовчи ким экан қизиқ?

Яхши отга бир қамчи, ёмон отга минг қамчи. Қоида бузишни бас қилмагунича қайта-қайта чиқараверамиз.

Автобус ЙПХга тегишли бўлса-да, йўл ҳаракати қоидаларининг қайси бандини бузганини эслатиб ўтамиз.

91-бандга асосан, пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофада тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади!!!

Ҳа, айтганча, камера назоратчиси ҳам шу жойида кўр ва карга айланиб қолган шекилли

@avtobloguz