2022-07-07 14:45:37
#Ғафлатда_қолманг!
Эртага арафа куни:
Рўза тутишни унутманг!
Эртага, 8 июль жума куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:15
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг!
Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.
@Avariya_tv
250 views11:45