Get Mystery Box with random crypto!

Avantaj|Buxgalteriya

Telegram kanalining logotibi avantaj_buxgalteriya — Avantaj|Buxgalteriya A
Telegram kanalining logotibi avantaj_buxgalteriya — Avantaj|Buxgalteriya
Kanal manzili: @avantaj_buxgalteriya
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.11K
Kanalning ta’rifi

Бухгалтерские услуги!

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-06 21:12:28 ҚҚС тўловчи сифатида янги рўйхатдан ўтган корхоналарнинг солиқ узилиш коэффициенти "1" бўлмайди.

Шу кунгача ҚҚС тўловчи бўлиб очилган фирмаларнинг солиқ узилиш коэффициенти "1" қилиб белгиланаётган эди. Эндиликда ҚҚС тўловчи бўлиб фирма очсангиз бир ой давомида солиқ узилиш коэффициенти "0" бўлади. Бу ҳақда Солиқ Қўмитаси раиси MFaktorдаги суҳбатда айтиб ўтди. Айрим янги иш бошлаган корхоналар бирорта хўжалик операциялари қилмаган бўлса ҳам, коэффициенти "1" бўлгани учун шартномавий муносабатларда қийинчиликка дуч келишаётган эди.

@avantaj_buxgalteriya
1.1K viewsJahonGir, 18:12
Ochish/sharhlash
2022-05-09 21:19:06 Валюта курси фарқидан фойда ва зарарларнинг ҳаммаси ҳам солиқ солинадиган базага қўшилмайди.

Маълумки, Курсдаги ижобий фарқ жами даромад таркибига, курсдаги салбий фарқ — харажатлар таркибига киритилади. Лекин, 2022 йил 1 январдан бошлаб берилган (олинган) бўнакларни қайта баҳолашдан юзага келадиган курсдаги ижобий (салбий) фарқ солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олинмайди. Бу дегани, валютада қарзингиз ёки ҳақингиз бўлса, ушбу қарздорлик (ҳақдорлик) тўлангунга қадар бўлган муддатда курс ўзгариши натижасида вужудга келадиган фойда (зарар) солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди.

@avantaj_buxgalteriya
2.0K views18:19
Ochish/sharhlash
2022-05-09 20:30:13 Ўсимлик ёғи, гўшт ва картошка бўйича ҚҚС имтиёзлари 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

05.05.2022 йилдаги ЎРҚ-767 1-модда 7-қисмига асосан 2022 йил 31 декабрга қадар қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
- ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

2022 йил 31 декабрга қадар гўштни (мол гўштини, қўй гўштини,), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни ҳамда картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳам қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Ушбу имтиёз 2022 йил 1 майдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Товуқ гўшти, тирик парранда ва музлатилган балиқ учун берилган имтиёз муддати узайтирилмади. Ушбу маҳсулотлар реализацияси 1 майдан бошлаб ҚҚСга тортилади.

@avantaj_buxgalteriya
1.7K viewsedited  17:30
Ochish/sharhlash
2022-05-02 05:08:57 Азиз юртдошлар, Рамазон Ҳайити барчангизга муборак бўлсин!
1.6K views02:08
Ochish/sharhlash
2022-04-27 20:55:43 Экспортёр айланмадан солиқ тўловчилар.

СКнинг 464-моддасида агар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган даромадлар умумий даромаднинг 15 фоизидан кўпроғини ташкил этса, экспортдан олинган даромадлардан солиқ ҳисобланмайди дейилган.
1-вазият. Товарларни (хизматларни) сотишдан тушум 200 млн сўм. Шундан 70 млн сўми (35%) экспортдан тушум бўлса, солиқ солинадиган база 130 млн сўм (200-70) бўлади.
2-вазият. Товарларни (хизматларни) сотишдан тушум 200 млн сўм. Шундан 20 млн сўми (10%) экспортдан тушум бўлса, солиқ солинадиган база 200 млн сўм бўлади.

@avantaj_buxgalteriya
2.0K views17:55
Ochish/sharhlash
2022-04-23 22:50:56 #Эслатма

ПҚ-104га асосан апрел ойидан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар
- чакана савдо ва умумий овқатланиш;
- меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари;
- автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;
- транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
- компьютер хизматлари;
- маиший техникани таъмирлаш;
- агро ва ветеринария хизматларини кўрсатиш;
- кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз этиб белгиланган.

Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун юқоридаги фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этса, қўлланилади;

Юқорида кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимлар сонини яшириш ҳолатлари аниқланганда, мазкур солиқ имтиёзининг амал қилиши тўхтатилади ҳамда қонунчиликда белгиланган молиявий санкциялар қўлланилади;

@avantaj_buxgalteriya
2.4K views19:50
Ochish/sharhlash
2022-04-23 22:29:24 Фарзандингиз нодавлат сектордаги боғча ёки мактабга боради дегани даромад солиғидан тўлиқ озод қилингансиз дегани эмас!

ПФ-60га асосан 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилиши белгиланди. Кўплаб ота-оналар фарзандим хусусий боғча ёки мактабга борса, солиқ тўламас эканман деб ўйламоқда. Фармонда "3 миллион сўмгача бўлган тўловлари" дейилган, "3 миллион сўмгача бўлган даромадлари" дейилмаган. Агар фарзандингиз ойига 300 минг сўмлик боғчага борса ва боғчага тўловни иш хақингиз ҳисобидан тўласангиз, маошингизни 300 минг сўмидан солиқ ушланмайди холос. Қолган қисми солиққа тортилади.

@avantaj_buxgalteriya
2.5K views19:29
Ochish/sharhlash
2022-04-15 03:14:09 Мол-мулк ва ер солиғини тўлашни унутманг!

Бугун 2022 йил учун жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини йиллик суммаларини ярмини тўлашнинг охирги куни. Солиқларнинг ярми 15 апрелга қадар, қолган ярми эса 15 октябрга қадар тўланиши керак.

@avantaj_buxgalteriya
1.9K views00:14
Ochish/sharhlash
2022-04-15 03:01:41 Вақтида ҳисобот топширмаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда!

ЎРҚ-758 Қонунга кўра июн ойидан бошлаб белгиланган солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун мансабдор шахсларга маъмурий жарималар кучайтирилмоқда. БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима ўрнига БҲМнинг 3 баравари деган қатъий миқдор белгиланди. Энди судяларда камроқ жарима қўллаш имкони бўлмайди.

@avantaj_buxgalteriya
1.9K views00:01
Ochish/sharhlash