Get Mystery Box with random crypto!

Ўқув марказлар ваколатли органни ўз фаолияти тўғрисида хабардо | Avantaj|Buxgalteriya

Ўқув марказлар ваколатли органни ўз фаолияти тўғрисида хабардор қилиб қўйиши керак. Жарима 15 млн.сўм!

Ҳозирда мактабдан ташқари таълим билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари талайгина. Лекин ҳаммаси ҳам ўз фаолияти тўғрисида ваколатли органни хабардор қилиб қўйиши кераклигини билмайди. Нодавлат мактабдан ташқари таълим хизматлари кўрсатишга лицензия бекор қилинган, лекин ушбу фаолият билан шуғулланувчилар 14.07.2021 йилдаги ЎРҚ-701га асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини хабардор қилиб қуйиши керак. Хабардор қилиш license.gov.uz сайти орқали амалга оширилади. БҲМнинг ярим баравари миқдорида давлат божи мавжуд.

Ваколатли органни хабардор этмасдан фаолиятни амалга оширганлик, шунингдек хабардор қилиш тартибида фаолият юритиш учун белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилганлиги юзасидан ваколатли органга ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берганлик БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

@avantaj_buxgalteriya