Get Mystery Box with random crypto!

'e-ijara' гувоҳномаси ижара шартномаси дегани эмас! Айрим ҳол | Avantaj|Buxgalteriya

"e-ijara" гувоҳномаси ижара шартномаси дегани эмас!

Айрим ҳолатларда ижара шартномасини тузмасдан "e-ijara" сайтида рўйхатдан ўтказишни етарли ҳисоблаётганлар топилмоқда. Ижарага берувчи ва олувчи муносабатларини ижара шартномаси тартибга солади. Шартнома тузиш ҳали ҳам амалда бўлиб, ҳозирча бекор қилинмаган. Унда ижарага берувчи ва олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тўлов шартлари, шартнома шартларини бузганлик учун томонларнинг жавобгарликлари ва бошқа маълумотлар батафсил ёзилган бўлади. "e-ijara" эса тузилган ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказувчи платформа холос. Рўйхатдан ўтказилганлик ҳақида гувоҳнома ижара шартномасининг ўрнини босмайди. Дастлаб ижара шартнома тузилиши, кейин эса тузилган шартнома "e-ijara"да рўйхатдан ўтказилиши керак. Ижара шартномаси албатта бўлиши шарт!

@avantaj_buxgalteriya