2021-10-24 08:12:06
Риёдан қўрқитиш боби| Шуфайй ривояти (хадиснинг аввали) «Сахих ат-Таргъиб ва-т-тархиб» (22, 1335)
Хадис №5
•••┄┄༻❅༺┄┄•••
22(1) (صحيح)
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ:
« إِنَّ أَوَّلَ النَّاسِ يُقْضَى يَوْمَ الْقِيَامَةِ عَلَيْهِ رَجُلٌ اسْتُشْهِدَ فَأُتِىَ بِهِ فَعَرَّفَهُ نِعْمَهُ فَعَرَفَهَا قَالَ: فَمَا عَمِلْتَ فِيهَا ؟ قَالَ: قَاتَلْتُ فِيكَ حَتَّى اسْتُشْهِدْتُ. قَالَ: كَذَبْتَ ! وَلَكِنَّكَ قَاتَلْتَ لأَنْ يُقَالَ هُوَ جَرِىءٌ. فَقَدْ قِيلَ ، ثُمَّ أُمِرَ بِهِ فَسُحِبَ عَلَى وَجْهِهِ حَتَّى أُلْقِىَ فِى النَّارِ . وَرَجُلٌ تَعَلَّمَ الْعِلْمَ وَعَلَّمَهُ وَقَرَأَ الْقُرْآنَ فَأُتِىَ بِهِ فَعَرَّفَهُ نِعَمَهُ فَعَرَفَهَا قَالَ: فَمَا عَمِلْتَ فِيهَا ؟ قَالَ: تَعَلَّمْتُ الْعِلْمَ وَعَلَّمْتُهُ وَقَرَأْتُ فِيكَ الْقُرْآنَ. قَالَ كَذَبْتَ ! وَلَكِنَّكَ تَعَلَّمْتَ لِيُقَالَ: عَالِمٌ. وَقَرَأْتَ الْقُرْآنَ لِيُقَالَ: هُوَ قَارِئٌ. فَقَدْ قِيلَ ، ثُمَّ أُمِرَ بِهِ فَسُحِبَ عَلَى وَجْهِهِ حَتَّى أُلْقِىَ فِى النَّارِ. وَرَجُلٌ وَسَّعَ اللَّهُ عَلَيْهِ وَأَعْطَاهُ مِنْ أَصْنَافِ الْمَالِ فَأُتِىَ بِهِ فَعَرَّفَهُ نِعَمَهُ فَعَرَفَهَا قَالَ: فَمَا عَمِلْتَ فِيهَا ؟ قَالَ: مَا تَرَكْتُ مِنْ سَبِيلٍ تُحِبُّ أَنْ يُنْفَقَ فِيهَا إِلاَّ أَنْفَقْتُ فِيهَا لَكَ . قَالَ: كَذَبْتَ ! وَلَكِنَّكَ فَعَلْتَ لِيُقَالَ: هُوَ جَوَادٌ فَقَدْ قِيلَ ، ثُمَّ أُمِرَ بِهِ فَسُحِبَ عَلَى وَجْهِهِ حَتَّى أُلْقِىَ فِى النَّارِ » .
رواه مسلم (1905) والنسائي (6/23) .
•••┄┄༻❅༺┄┄•••
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: "Қиёмат куни энг биринчи ҳукм қилинадиган киши Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган кишидир. Уни келтирилади. Аллоҳ таоло унга ўз неъматларини эслатади ва у эслайди. "Дунёда нима амал қилдинг?", деб Аллоҳ таоло ундан сўрайди. У айтади: "Сенинг йўлингда жанг қилдим, хаттоки шаҳид бўлдим". Аллоҳ таоло айтади: "Ёлғон гапиряпсан, балки сен фалончи: "жасур", - дейишлари учун урушгансан ва дейилди ҳам (улар "жасур" дейишди ҳам)". Сўнг юз тубан ҳолда судраб бориб жаҳаннамга улоқтиришга буюради.
Сўнг илм олиб, илм ўргатган ва Қуръон ўқиган киши ҳам келтирилади. Унга ҳам Аллоҳ таоло ўз неъматларини эслатади ва у эслайди. "Дунёда нима амал қилдинг?", деб Аллоҳ ундан сўрайди. "Илм олдим, илм ўргатдим ва сенинг йўлингда Қуръон ўқидим", деб жавоб беради. "Ёлғон гапиряпсан, балки сени: "Олим", - дейишликлари учун илм ўргандинг ва "Қори", - дейишлари учун Қуръон ўқидинг ва дейилди ҳам (улар "олим" дейишди ҳам)". Сўнг юзтубан ҳолда судраб бориб жаҳаннамга улоқтиришни буюради.
Ва Аллоҳ унга кўп мол дунё берган кишини ҳам Аллоҳ ҳузурига келтирилади. Аллоҳ унга ҳам ўз неъматларини эслатади ва у эслайди. "Дунёда нима амал қилгансан?", деб ундан сўрайди, у эса: "Сени йўлингда садақалар, нафақалар бердим", дейди. "Ёлғон гапиряпсан, балки сен фалончи: "Саҳий", - дейишлари учун қилгансан ва дейилди ҳам (улар шундай дейишди ҳам)". Сўнг уни юз тубан ҳолда судраб бориб жаҳаннамга улоқтиришни буюради".
Муслим (1905), ан-Насаи (6/23)
«Саҳиҳ ат-тарғиб ват-тарҳиб» (22)
•••┄┄ ┄┄•••
| Хотамтой киссаси
Абдулборий домла
https://t.me/joinchat/giX5osLwMt9mYzY6
10.7K viewsedited 05:12