Get Mystery Box with random crypto!

ПАЙҒАМБАР СУННАТИ ҚУРЪОННИ ШАРҲЛОВЧИ АСЛ МАНБАДИР Тобеинларда | Audiokoran

ПАЙҒАМБАР СУННАТИ ҚУРЪОННИ ШАРҲЛОВЧИ АСЛ МАНБАДИР

Тобеинлардан Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади:
"Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу пайғамбаримиз суннатлари ҳақида сўзлаб бериб турган пайтда тўсатдан бир киши:
- Эй Абу Нужайд, бизга Қуръондан гапирсангизчи! - деди. Шунда Имрон унга дедилар:
- Сен ва дўстларинг Қуръон ўқиб юрасизлар. Қани, менга намоздан, унинг ичидаги тафсилотлардан айтиб бера оласизларми? Закотдан, олтин, туя, қорамол-қўй, турли тижорат моллари закотидан айтиб бера оласизларми? Лекин буларнинг барчасида мен ҳозир эдим, сен йўқ эдинг.
Кейин одамларга юзланиб шундай дедилар:
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга закотда мана буларни фарз қилдилар (деб санаб бердилар).
- Менга қайта жон бағишладингиз, - деди ҳалиги одам. - Оллоҳ таоло сизни доим ҳаёт асрасин".

Ҳасан Басрий айтади: "Ўша одам мусулмонлар фуқаҳоларидан бўлиб кетди".

Табароний ва Ҳоким ривоятлари.

=====

Ана шундай..
Ким ҳидоятни топишга интилса, қалбини Оллоҳ учун чин дилдан очса, Оллоҳ уни ёрдамсиз қўймайди, ҳидоятга йўллайди.

Оллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин, бу йўлда собитқадам қилсин.

Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ