Get Mystery Box with random crypto!

Хотин-қизларга таълим кредити бериш бўйича айрим саволларга жа | Axborot texnologiyalari fakulteti

Хотин-қизларга таълим кредити бериш бўйича айрим саволларга жавоблар:

Батафсил бу ерда:
https://t.me/xushnudbek/15110

ушбу таълим кредити барча курсдагилар берилади, биринчи курсми, учинчи курсми, фарқи йўқ;

ушбу таълим кредити оилавий аҳволидан қатъи назар барча хотин-қизларга берилади, фақат "Аёллар дафтари"га кирганларга, эҳтиёжманд оилаларга берилади, деган гап нотўғри;

ушбу таълим кредитини олиш учун ёш чегараси белгиланмаган, юқоридаги постда айтилган талабларга тўғри келувчи исталган ёшдаги хотин-қизлар олишлари мумкин;

ушбу таълим кредити бир йил учун берилади, 4 йилликни умумлаштириб олиб бўлмайди. Лекин уни бир неча марта олиш мумкин, бунга чеклов йўқ. Яъни биринчи курсда олганлар, иккинчи курсда яна олишлари мумкин;

ушбу таълим кредитини оиладаги бир неча қиз фарзандлар ҳам олиши мумкин, битта оилага фақат бир киши деган чеклов йўқ (фақат расмий даромади бор кафил топилса бўлди);

ушбу таълим кредити супер-контракт, қўшма таълим ва иккинчи мутахассислик учун берилмайди. Бунда супер-контракт учун фақат биринчи йилда берилмайди, аммо иккинчи ва ундан юқори курсларда оддий контракт тўлашлари ҳисобига супер-контракт билан кирганларга ҳам юқори курсларда таълим кредити берилади;

таълим кредити фақат тўлов-контракт суммаси миқдорида берилади. Масалан, аслида бир йиллик контракт 10 млн сўм бўлса, 15 млн сўм кредит олиб бўлмайди;

йигитларга ҳам таълим кредити берилади, фақат улар учун фоизсиз эмас, балки Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (ҳозир 15% — 2022 йил 21 июль ҳолатига) берилади. Батафсил бу ерда: https://t.me/xushnudbek/10871

Таълим кредити олинганда уни тўлаш учун сарфланган маблағлар даромад солиғидан озод этилади. Масалан, талабанинг ота-онаси таълим кредитини тўлаш учун ойлик иш ҳақидан пул ўтказса, унда ўша тўланган қисми бўйича ойлигидан 12% пул қайтариб берилади. Батафсил бу ерда: https://t.me/xushnudbek/7356

таълим кредити суммасини токи ўқиш тугашини кутиб ўтирмасдан вақтлироқ тўлашни бошласа ҳам бўлади. Аксинча бундан банклар фақат хурсанд бўлади ва ҳаққингизга дуо қилишади :)

ушбу қарор аввалги йилларда олинган фоизли таълим кредитларига тааллуқли эмас ва аввалги кредитларнинг фоизини бекор қилмайди.

Ушбу фоизсиз таълим кредитини фақат янги ўқув йили учун олиш мумкин. Ўтган йилги қарзларни ёпиш учун берилмайди.

Хотин-қизлар учун фоизсиз таълим кредитларини юқорида рўйхати келтирилган банкларда бериш бошланган. Сентябрь ойи келишини кутиш шарт эмас.


@xushnudbek