Get Mystery Box with random crypto!

Бир киши ҳазрат Али разияллоҳу анҳунинг ҳузурига келиб, ёрдам | "Тазкийра" расмий канал

Бир киши ҳазрат Али разияллоҳу анҳунинг ҳузурига келиб, ёрдам сўрамоқчи бўлди. Шунда У зот уни тўхтатиб, "мен сенинг юзингда тиланиш хорлигини кўришни истамайман. Шу боис, уни ерга ёз!", дедилар. Ҳалиги одам қўлига бир нарса олиб, ўз эҳтиёжини ерга қоралади. Али разияллоҳу анҳу унинг эҳтиёжини қондирдилар. Бу эса олийжанобликнинг юксак кўриниши эди.

Эҳсон қилиш учун мўминларни энг шарафли аъзолари бўлмиш юзларини сидириб ташлаб, тиланиш хорлигига дучор қилманг. Қаттиқ сўроққа тутиб, имтиҳон ҳам қилманг. Закот бермоқчи бўлсангиз, уни закот деб бериш ҳам шарт эмас. Закотни ният қилган ҳадия кўринишида берсангиз ҳам бўлади.

ziyo_ashrafдан олинди