2021-01-09 19:49:11
Аллоҳнинг "ибтило" суннатиИнсонлардаги энг хато тушунчалардан бири - синов инсон ҳаётида бор йўғи бир неча марта келади деб эътиқод қилиш.
Инсон учун ҳар бир дақиқа, ҳар бир сония синовдир. Ҳудди ҳар бир неъмат, унинг олиб қўйилиши, ҳар бир бало, ҳар бир хурсандчилиг-у, ҳар бир маҳзунлик ҳам синов бўлгани каби.
Мисол қилиб Аллоҳ бутун дунё подшохлигини берган, жинлар-у хайвонларни бўйсундириб қўйган Сулаймон алайҳиссаломни келтиришимиз мумкин. Унинг қўл остидаги жин у талаб қилган нарсани олиб келганида, Сулаймон алайҳиссалом: «Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр келтирса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким куфрони неъмат қилса, бас, Роббим беҳожат ва карамли зотдир», дейди. (Намл, 40)
Аслида ибтило ҳақида кўплаб дарслар қилиб, Аллоҳнинг бу суннатини оят ва ҳадислар асосида батафсил ўрганишимиз керак. Бугун эса, шунчаки, атрофдаги баъзи инсонларнинг хато тушунчалари сабаб, шу хақида кичик бир эслатма қилишни лозим деб топдик.
@at_taqva
9.2K viewsedited 16:49