Get Mystery Box with random crypto!

Александр Македониялик ҳақида қизиқ фактлар: 1. Александр Мак | Asl_Tarix

Александр Македониялик ҳақида қизиқ фактлар:

1. Александр Македонияликни Аристотелни шахсан ўзи ўқитган.

2. 15 йил жанг қилиб, жангда бирор марта ҳам енгилмаган.

3. 70 шаҳарни ўзини номи билан атаган.

Жумладан, Тожикистонни Хўжанд шаҳарини Александриа Эсхата деб атаган. Александриа Эсхата - Энг узоқдаги Александриа дегани.

4. Самарқандни (эрамиздан аввалги 329-йил) забт этиб, маҳаллий винони яхши кўриб, ичиб маст бўлади ва жанжал орасида энг яқин генералини қўлини кесиб ташлайди.

5. Ҳозирги Афғонистон, Тожикистон ёки Ўзбекистон территориясида жангда асир тушганлар ичида Роксана исмли қизни бир кўриб севиб, унга уйланади ва у қиз билан бир ўғил кўради. Исмини Александр IV деб қўяди. Лекин она-болани Александр Македонский ўлимидан кейин Грецияда тахт учун курашларда ўлдириб юборишади.

6. Энг ашаддий душмани - Эронни забт этгач, аҳолини бошқариш осон бўлади деб ўйлаб Эрон маданиятини қабул қилади: Эрон шоҳлари каби узун тўн ва бошига тож кияди.

7. Вавилонда эрамиздан аввалги 323 йилда вафот этади. Вафотидан кейин Мисрдан мумиё усталарини олиб келиб жасадини тозалаб, чиримаслиги учун олтин тобут ичида асалда сақлашади.

Жасадни Грецияга юбораётганда Мисрни бошқариб турган юнон саркардаси Птолемй I жасадни олиб қочиб Мисрдаги саройига олиб келади. У ўйлаганки агар жасад уни саройида бўлса, бутун империясини меросхўрлигига даъвогарликка ёрдам беради. Ундан кейин жасадни изи йўқолади, ҳозиргача ҳеч ким жасад қаердалигини билмайди.

..........................................
Каналга аъзо бўлинг
@Asl_tarix