Get Mystery Box with random crypto!

Қутуриш касаллигига қарши эмланган 1- бола. 1885 йилнинг ёзид | Asl_Tarix

Қутуриш касаллигига қарши эмланган 1- бола.

1885 йилнинг ёзида 9 ёшли Жозеф Майстерни қутурган ит тишлаб олди ва унинг онаси ўша пайтда машҳур микробиолог ва кимёгар Луи Пастерга мурожаат қилди. Пастер унга 10 соат давомида кучли дозаларда сарум киритди. Бола омон қолди ва қутуришдан тузалган биринчи одам сифатида тарихда қолди.

Шифо топгани учун миннатдорчилик билдирган Меистер бутун умри давомида олимнинг қабрига ғамхўрлик қилди ва Пастер институтида қоровул бўлиб ишлади. 1940 йилда фашист қўшинлари Францияга бостириб кирганда, аскарлар Меистердан Пастер қабрини очишни талаб қилганда, у ўз жонига қасд қилди, аммо олимнинг кабрини таҳқирламади.

Маълумот учун, ўша давргача қутуриш жуда хавфли ва давоси йўқ касаллик ҳисобланган. Одатда бу касаллик одамларга қутурган ит ва бошқа ҳайвонлардан юққан. Бу касалликни юқтириб олган одам 15-30 кун ичида оламдан ўтган. Давоси топилмасидан олдин бу касаллик билан касалланган одам ўз жонига қасд қилган ёки бошкалар томонидан ўлдирилган.


@Asl_tarix