Get Mystery Box with random crypto!

'Икки минг ярдлик нигоҳ' ибораси ёхуд 'улар қарайдилар лекин ҳ | Asl_Tarix

"Икки минг ярдлик нигоҳ" ибораси ёхуд "улар қарайдилар лекин ҳеч нарсани кўрмайдилар".

Америкалик ҳарбийларда худди шундай ибора мавжуд. Бу ибора жанг пайтида кучли ҳиссий зарбани бошдан кечирган аскарнинг юзидаги ифодага нисбатан ишлатилади. Бундай ҳолатга тушган аскар кўзлари олдинга қарагандай туюлади, лекин улар ҳеч нарсани кўрмайдилар. Ҳаддан ташқари стресс остида бўлган онг амалда ўз ишини тўхтатади.

1-расмда италиялик аскари Антонио Метручио 72 соат давом этган жангдан кейин.

2-расмда АҚШ аскари Майк Трипп На Тҳо Ан Хоа черковда. Ветнам, 1967 йил 15 май.

3-расмда биринчи жаҳон уруши пайти, 1917 йил. “2000 ярд кўриниши“ нинг энг даҳшатли мисолларидан бири.

4-расмда ўз бўлинмаси билан пистирмага учраган америкалик аскар Жейкоб Уилям Мур, Қандаҳор, Афғонистон

маълумот учун, ярд– узунлик ўлчов бирлиги бўлиб, 2000 ярд 1800 метр га тенг.

..........................................
Каналга аъзо бўлиш
@Asl_tarix