Get Mystery Box with random crypto!

#Bosh Prokuraturaga Toʻraqoʻrgʻon tuman Prokurori ustidan shik | ASL_JAMIYAT

#Bosh Prokuraturaga Toʻraqoʻrgʻon tuman Prokurori ustidan shikoyat
Ассалому алайкум, Асл жамияти канали ходимлари, мен Наманган вилояти Тўрақўрғон туман Катта Қўрғонча МФЙ дан мурожаат қилябман. Сизларга   Тўрақўрғон туман хокимлиги, туман прократураси, туман халқ таълими бўлими, Ўзбекистон Республикаси бош прократураси, Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси муаммоларимни хал қилиб бермагандан сўнг ноиложликдан, адолат ахтариб, қонун устуворлигини таъминлашлари учун мурожаат қилябман. Мурожаатимни мазмуни шундан иборатки 2021 йил 28 ноябрь куни ўғлим 45-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Қўчқаров Одилжон кутилмаганда ўз жонига қасд қилди. Суриштирувлар, телфон хотирасида қолиб кетган ауидео запислар шуни маълум қилдики бундай бўлишига Тўрақўрғон туман халқ таълими бўлими бошлиғи ўринбосари А. Мўминов, 45-сонли мактаб директори И. Қосимов ва 14-сонли мактаб ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Д. Эрматоваларни айби бор, лекин бу ишга туман прократураси хурматли терговчиси юзаки ёндашиб жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бунга сабаб аризамда келтирган гувохларнинг, ушбу воқеага сабабчиларнинг олди қочди берган кўрсатмалари. Хурматли юқорида кўрсатиб ўтган ташкилотлар
1.Мудир ўринбосари А. Мўминов видеога олиб, мактабга келиб ўғлимдан ариза олишга хаққи борми(хатто бундан мудирни хабари йўқ, ауидио записда эшитишингиз мумкин) 
2. Виждонинга ўт тушгир А. Мўминов мархум ўғлимни ўрни керак бўлиб, мактаб директори билан келишиб сен ўзингизча ўзбошимчалик билан уюштириб аниқлаган ишингда ўғлимни айби бор экан, бўшаши учун ариза олибсан, нега Д. Эрматовага чора кўрмадинг, олган видеоингда у қиз хам бўлганку нима ўғлим у қизни мажбурлабдими, чунки чора кўролмисан уюштиргансан, уч марта ариза олиб тазйиқ ўтказиб келгансан, кўрсатмалирингда ариза олмаганман, видео олмаган дегансан буни ёнингда бўлган методист Азимов Анвар видеога олганингни тасдиқлаб қўйган ауидо записни эшитишинг мумкин.
3. Хурматли туман прократураси терговчиси 3-даражали юрист С. Н. Долиев сиз бу ловозимга қонун устуворлигини таъминлашингиз учун қўйилгансиз, нега оперативни ишламагансиз, гувохларнинг олди қочди гапларига ишонгансиз,шунингдек 45-сонли мактаб директори хамма нарсадан хабардор бўлган, вахоланки мархум ўғлимнинг қўл телфони сизда бўлган, биз олган барча ауидео запислар мархум ўғлимни қўл телефонида бўлган, гувохлардан кўрсатма олишдан олдин ЖКнинг 238-модда. Ёлғон гувоҳлик бериш моддаси билан таништиргандирсиз, сизга кўрсатма берган гувохлар кўп нарсани билишган  ауидио запислардан билиб олишингиз мумкин, яна иккинчи марта ариза қилганимизда бир неча гувохлар айтгандик нега иккинчи марта чиқарган қарорингизда ушбу гувохларни кўрсатмаси йўқ биринчи чиқарган қарорингиз текстини кўчириб қўйгансиз тергов шунақа бўладими, сиз жиноий иш очишни хохламагансиз ёки сизга топшириқ бўлган, сомосуд қилиб айбиларини аниқласак бизга чора кўрасиз дарров қонуний хал қилмадиннизми деб, мана қонуний хал қилиб беринг.
4.Хурматли туманимиз ҳокими Ахроржон Мансуров сизга хам ушбу иш бўйича мурожаат қилдим ўзгариш бўлмади, Сиз президент номидан туманимизда иш олиб борасиз, шунингдек президент топшириғига асосан бевосита туман халқ таълими бўлими мудири сифатида иш олиб борасиз, Сиздан илтимос ушбу ишга айбдор бўлганларга қонуний чора кўриб берилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман мен сизга ишонаман, ишонинг мен ва ахли аёлим ўғлимнинг ўлимидан ва бундай фисқи фасот ишлар сабабли ўзимизга келолмаябмиз. Ушбу ишга алоқадор барча ауидео записларни хавола қиламан ноиложликдан шундай қилябман.Ўғлим шантаж, тазйиқ ва тухматдан виждони кўтара олмай, ор номусини сақлаш учун ўз жонига қасд қилишга ахд қилган.