Get Mystery Box with random crypto!

МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқда Янгиқўрғон тумани, Сангистон маҳа | ASL_JAMIYAT

МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқда Янгиқўрғон тумани, Сангистон маҳалласида ҳеч қандай рухсатсиз сув қувурларининг олинаётгани ҳақида пост қўйилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда Ҳуррият номи билан фаолият юритаётган маҳалла аҳолиси 15 йилдан бери ичимлик сувини ташиб истеъмол қиляпган эди. Яқинда сектор раҳбари, маҳалла оқсоқоллари бошчилигида ҳашар йўли билан 45 млн. сўм маблағ эвазига ичимлик суви чиқарилган эди. Эндиги мақсад ҳар бир хонадонга тармоқ тортиб сувни киритиш ва 300 та хонадонда яшаётган аҳолига оғирини енгил қилиш эди.
Ушбу мақсад йўлида туман ҳокимлигидан 3 километр узунликда шланг ҳам олинган.

Бу ишнинг якунига етказилиши эса артезианга башня ўрнатиш масаласига бориб тақалди. Бунда маҳалла аҳолиси, оқсоқоллар билан ички имкониятларни ишга солишга келишилди ва Сангистон кўчасининг йўл бўйида оқиб ўтувчи ариқ ичида турган, собиқ тузум даврида ўрнатилган қувурдан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб, топилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу қувур ўрнига лоток ётқизилиб, устини цементлаб, ўтиш жойи қилиб берилиши кўзда тутилган.

Постда айтилганидек, қувурни кимлардир томонидан сотилиб, пуллаш мақсад бўлмаган. Ундан фақат шу маҳалла аҳолисининг манфаатлари учун фойдаланиш назарда тутилган.