ФАЛАКДАГИ ОЙ ЧИҚИШИ ҲИЖРИЙ ОЙЛАРНИ БОШИДА ЧИҚАДИМИ? #қисқа_савол_жавоблар CАВОЛ: Фалакда турган ой ҳижрий яъни исломий ойларни бошида янгидан чиқадими ё милодий ойларда янгиланадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Осмонга янги ой чиқиши билан янги ҳижрий-қамарий ой бошланади. Осмондаги ойни милодий ойларга алоқаси йўқ. Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Уларнинг номи қуйидагича: 1. Муҳаррам; 2. Сафар; 3. Рабиул аввал; 4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир); 5. Жумодул аввал; 6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира); 7. Ражаб; 8. Шаъбон; 9. Рамазон; 10. Шаввол; 11. Зулқаъда; 12. Зулҳижжа. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. t.me/Ashiqun_nabiy571sav 46 views Olimjonov Behzodbek 𓃬, 07:03