Get Mystery Box with random crypto!

Бир ишбилармон Жанубий Африка давлатида тухум сариғи ҳажмича к | Shifobaxsh 🍯Asallar Andijon

Бир ишбилармон Жанубий Африка давлатида тухум сариғи ҳажмича келадиган олмос сотиб олибди. Бир қанча вақт ўтиб қараса, қимматбаҳо тош ичида ёриқ бўлиб, бу олмоснинг янги сохибини қайғуга солибди.
Тадбиркор бирор маслахат олиш илинжида тошни энди нима қилиш кераклигини сўраб, заргарга кўрсатибди. Уста олмосга завқ билан тикилиб, бошини сарак-сарак қилибди:
- Тошни икки бўлакка бўлиш мумкин. Натижада, хозирги холатидан анча қиммат қийматга эга икки олмос юзага келади. Бироқ муаммо шундаки, эҳтиётсизлик билан урилган зарба буни хеч қандай қийматга эга бўлмаган бир ховуч майдаланган тош уюмига айлантириши хам мумкин. Мен бу хавфли таваккални зиммамга ололмайман, тадбиркор иш юзасидан кўплаб мамлакатларга сафарга борар ва у ердаги заргарлардан хам худди юқоридаги жавобни эшитар эди. Бир киши унга Амстердамдаги кекса заргарга мурожаат қилишини маслахат берибди.
Ишбилармон шу соатнинг ўзидаёқ Амстердамга учиб борибди. Заргар тошни моноклда диққат ва қизиқиш билан кўздан кечириб, хавф хақида огохлантира бошлабди. Тадбиркор унинг сўзларини бўлиб, бу хақда эшитганини ва буни ёддан билишини айтибди. Заргар ишни зиммасига олиб, хизмат хақини айтибди.
Олмос сохиби рози бўлганидан сўнг, донишманд уста анча узоқроқда ўз иши билан шуғулланиб ўтирган ёш шогирдини чақирибди. Йигит тошни кафтига қўйибди-да, болғача билан бир уриб, тенг иккига бўлибди ва хатто назар ташламасдан заргарга қайтариб берибди. Хайратда қолган мехмон сўрабди:
- Бу йигитча сизда қачондан бери ишлайди?
- Бор-йўғи уч кун бўлди. У бу тошнинг хақиқий қийматини билмайди. Шу сабабли унинг қўллари дадил бўлиб, умуман қалтирамади.

Хаётдаги барча қийинчиликларни ечими осон ва оддий масалалар каби қабул қилинг, аксинча, енгиб бўлмас муаммоларни ўзингизча кашф этманг...

https://t.me/asalarilar