Get Mystery Box with random crypto!

Asaka_Ziyo

Kanal manzili: @asaka_ziyo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 45.97K
Kanalning ta’rifi

Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир.

(Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу)
📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 148

2022-05-13 20:20:09 Бир аёл жонли эфирда бўлаётган “фатво” лойиҳасига қўнғироқ қилиб, Шайхга савол берди:
— Нима учун Ислом бизни ҳалол, ҳаром амалларда эрга итоат этишимизни чегаралаб, унга боғлаб қўйди-ю, лекин, эркакларни бизга итоат этишда боғламади?
— Сизни нечта фарзандингиз бор?
— Учта ўғлим бор.
— Аллоҳ таоло сизни бир эркакка итоат қилишингизга буюриб, учта эркакни эса сизга итоат қилишга буюриб қўйди. Сиз ўша бир эрга итоат этмасангиз, жаннатга кирмайсиз. Учта эркак эса сизга итоат этишмаса, жаннатга киришмайди. Қани айтинг-чи! Ортиқлик ким тарафда?!

✿❀┄┅┅✿❀ ❀✿┅┅┄❀✿

꧁ @Asaka_Ziyo ꧂

𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔
۞
4.6K views17:20
Ochish/sharhlash
2022-05-13 08:39:39 Шаҳобиддин домла
2-қисм
Мр3
08:15 дақиқа
@Asaka_Ziyo.
2.2K viewsedited  05:39
Ochish/sharhlash
2022-05-13 08:01:03
Сараланган набавий ҳадислар ва Муҳаммадийя ҳикматлар)

Раббим азза ва жалла ҳузуридан бир келувчи
келиб: «Умматингиздан қайси бир киши сизга бир
салавот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта яхшилик ёзиб,
ундан ўнта ёмонликни ўчиради, даражасини ўн баробар
кўтариб, яна унинг мисли (миқдори)ча қўшиб беради»,
деди. Абу Талҳа (розияллоҳу анҳу)дан. Имоми Аҳмад ривояти.

✿┄┅┅✿ ✿┅┅┄✿

꧁ @Asaka_Ziyo ꧂

𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞
3.6K viewsedited  05:01
Ochish/sharhlash
2022-05-13 05:32:06
Қадрдон бўлишнинг хикмати катта,
Қадрли инсонлар бахтли албатта.
Беш кунлик бу дунё ўтару-кетар,
Қадрдон одамлар яшар юракда!...

Ассаламу алайкум
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
✿❀┄┅┅✿❀ ❀✿┅┅┄❀✿

꧁ @Asaka_Ziyo ꧂

𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔
۞
1.0K viewsedited  02:32
Ochish/sharhlash
2022-05-13 03:02:31
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم

#Бисмиллаҳ

Орзу умид қилиб яшайман шодон,
Аллоҳим барчасига етай бер имкон.
Биламан бу дунё ўткинчи, ёлғон,
Хамиша ёр этгин инсофу иймон.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳи!

Хайрли кун яқин ва узоқдаги Дилимга яқинларим!

Умидимиз Аллоҳдан бизни ҳам азиз қилсин!
ИншаАллоҳ!

Аллохим!
Бизларни зикрингга, шукрингга ва гўзал ибодатингга муваффақ айла.

Қалбимиз хамиша иймон ва хидоят нурлари ила хотиржамлик топсин!

Узоқ ва сермазмун умримиз давомида хайрли амаллар қилишдан, Аллохни зикр қилиб Аллохни севишдан чарчамайлик.

Қалбларимиз мехр - мухаббатга, хонадонларимиз файзу - баракотга, амал дафтаримиз
эзгу савобли ишларга тўлсин.

«Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн, Вал-ъақибату лилмуттақийн, Вассалату вассаламу ала Росулиҳи Муҳаммадин ва-ъала алиҳи ва асхабихи ажмаъийн”

Амийн

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://t.me/Asaka_Ziyo
5.4K views00:02
Ochish/sharhlash
2022-05-12 11:14:10 Сараланган набавий ҳадислар ва Муҳаммадийя ҳикматлар)

Ҳожатини амалга оширишга қодир бўлмаган
кишиларга ҳожатини амалга оширишда
ёрдамлашинглар. Ким арзини етказишга қодир
бўлмаган кишилар ҳожатини бошлиққа етказса, Аллоҳ
таоло уни қиёмат куни сирот кўпригида собитқадам
қилади. Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)дан. Табароний
ривояти.

✿❀┄┅┅✿❀ ❀✿┅┅┄❀✿

꧁ @Asaka_Ziyo ꧂

𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔
۞
11.9K views08:14
Ochish/sharhlash
2022-05-12 03:23:48 Уқба розияллоҳу анҳунинг ҳадиси:

- "Мадинадаги қалин дарахтзорлар орасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хачирларини етаклаб борардим. Бир пайт "Эй Уқба, кел, сен минақол", деб чақирдилар. Мен аввалига "йўқ" демоқчи бўлдим, лекин эътироз қилишим Аллоҳнинг элчисига нисбатан осийликдай туюлиб, "майли", дедим. Биз ўрин алмашдик. Мен бироз юргач, ерга тушдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Эй Уқба, мен сенга мисли кўрилмаган иккита сурани ўргатайми?" дедилар. Мен "Ҳа, албатта, ё Расулуллоҳ", дедим. У киши менга "қул аъузу бироббил фалақ" ва "қул аъзу бироббин нос" сураларини ўқитдилар. Анчадан кейин намоз ўқидик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам имомликка ўтиб, бояги сураларни зам қилдилар. Намоздан сўнг менга:

- Бу сураларни ҳар сафар уйқуга ётишингдан олдин ҳам, уйғонганингдан кейин ҳам, албатта, ўқигин, - деб тайинладидар.

“Мен умримнинг охиригача шундоқ қилдим", - деб сўзини якунлайди Уқба.


Бир-куни Умар ибн Хаттоб Уқбани чақириб, Аллоҳнинг китобидан ўқиб беришни сўради. "Бош устига, эй амирул мўминин", деди у ва Роб таолонинг барчани баробар лол қолдирган мўъжизакор китобидаги оятларни майин овоз билан тиловат қила бошлади. Хассос қалб соҳиби халифа Умар оятлар таъсиридан узоқ вақт йиғлади. Азбаройи кўз ёшларидан соқоли ҳўл бўлиб кетди.

Уқба кейинги авлодга ўз қўли билан кўчирган мусҳафни мерос қолдирган эди. Бу мусҳаф яқин-яқингача Уқба ибн Омир номи билан аталадиган жомеъда сақланиб келарди. Унинг охирида "Уқба ибн Омир китобат этди" деган ёзув бор эди. Бахтга қарши биз ғофиллар уни кўпгина меросларимиз қатори йўқотиб қўйдик, қўлдан бой бердик.


Уқба ибн Омир Мисрдага уйида ўлим тўшагида ётганида ўғилларини тўплаб, васият қилди:

- Болаларим, мен сизларни уч нарсадан қайтараман, яхшилаб қулоғингизга қуйиб олинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ишончли бўлмаган кишидан қабул қилманг. Эгнингизда биргина юпун яктак қолган тақдирда ҳам асло бировдан қарз сўрай кўрманг. Шеър ёзишга берилиб кетманг, Қуръони Карим тадаббуридан ғофил қоласиз.

Вафот этган мужоҳидни Муқаттам этагига дафн қилдилар. Унинг қолдирган буюмларини текшириб кўрганларида етмишдан ортиқ камон топдилар. Ҳар бирининг ёнига садоқ тўла ўқ қўйилган ва улардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш васият қилинган эди.

Аллоҳ азза ва жалла олим, ғозий, қори Уқба ибн Омир ал-Жуҳанийнинг юзини мунаввар айласин, унга ислом ва мусулмонлар номидан ажри азимлар ато этсин.

•┈┈•┈┈•⊰✿ ✿⊱•┈┈•┈┈•
@Asaka_Ziyo канали
13.2K views00:23
Ochish/sharhlash
2022-05-11 14:31:43
Мутахассис усталар диққатига!

Ўқ деворга бетон қуйгани ишчи усталар керак.
Холис ёрдамчилар бор.
Нархини келишамиз эл қатори
.

Батафсил маълумот учун
943022203
15.0K views11:31
Ochish/sharhlash
2022-05-11 06:01:24
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم

​#ҳайрли_тонг

Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Жаннат қалбли диндошларим

Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...

Ушбу тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака тилаймиз.

Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.

Барчангизнинг тоза кўнгилларингизни бугунги ажиб тонг нурафшон этсин.

✿❀┄┅┅✿❀ ❀✿┅┅┄❀✿

꧁ @Asaka_Ziyo ꧂

𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞
16.3K views03:01
Ochish/sharhlash
2022-05-10 20:58:21
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким оиласи тинч, жасади саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолатда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилибди»

Имом Термизий ривояти
(Убайдуллоҳ ибн Миҳсан розияллоҳу анҳудан)

✿❀┄┅┅✿❀ ❀✿┅┅┄❀✿

꧁ @Asaka_Ziyo ꧂

𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔
۞
16.7K views17:58
Ochish/sharhlash