Get Mystery Box with random crypto!

Asadbek Avazbekov | Telegram kanal

Telegram kanalining logotibi asadbek_avazbekov — Asadbek Avazbekov | Telegram kanal A
Telegram kanalining logotibi asadbek_avazbekov — Asadbek Avazbekov | Telegram kanal
Kanal manzili: @asadbek_avazbekov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.00K
Kanalning ta’rifi

✅ Талаба, Блогер — Асадбек Авазбековнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!
Тиббиёт ва олий таълим жараёни билан боғлиқ қизғин воқеалар, тезкор хабарлар, шахсий фикр ва муносабатлар.
My official social media pages:
• myurls.co/asadbek_avazbekov
12.05.21 √

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-30 20:31:27
#Муносабат
ОТМга ўқишга кирган талабалардан СТИР талаб этилмайди

Ўқишга кирган талабалардан талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинган бўлиб, унда СТИР (ИНН) ҳам кўрсатилган. Давлат солиқ қўмитаси хабарига кўра, СТИР рақами мавжуд бўлмаган шахслар ёки уларнинг яқинлари томонидан солиқ органларига телефон орқали ёки шахсан бориб, СТИР сўраш ҳолатлари учрамоқда.

2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат солиқ хизмати органларида жисмоний шахслар ҳисобини юритиш жисмоний шахс шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда. 2021 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахсларга солиқ тўловчи идентификация рақами (СТИР)ни бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тўхтатилган.

Давлат солиқ қўмитаси барча ОТМлардан талабаликка тавсия этилган шахслардан СТИР талаб қилмасликни сўраган.

П.С.: Ўзи доим шунақа — олий таълим муассасаларимизга цивилизация кеч етиб боради. Ўрганиб кетасизлар, 1-курсга қабул қилинганлар :)

Каналга обуна бўлинг:
@Asadbek_Avazbekov
174 views17:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:10:02
Болага «ёлғон гапирма...» деманг, «тўғрисини айт...» деб сўранг.

Биринчисида айблаган, иккинчисида эса йўл кўрсатган бўласиз.

Каналга обуна бўлинг:

@Asadbek_Avazbekov
285 views15:10
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:31:47
#Қабул2022 #Статистика
2022-2023-ўқув йили учун 190 мингдан зиёд абитуриент талабаликка тавсия этилди.

2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. Шундан

39 962 нафари — давлат гранти;
150 413 нафари — тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти:

Кундузги таълим шакли — 118 352 нафар;
Сиртқи таълим шакли — 45 407 нафар;
Кечки таълим шакли — 9 139 нафар;
Масофавий таълим шакли — 3 416 нафар.

Танлов натижаларига кўра:

давлат гранти асосида ўртача балл — 121,2 баллни;
тўлов-контракт асосида ўртача балл — 95,9 баллни ташкил этди.

Каналга обуна бўлинг:
@Asadbek_Avazbekov
352 views11:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:40:01
#Респект
Қоракўл Халқаро математика мактаби битирувчилари кетма-кет 4 йил 100% натижа билан талаба бўлдилар

2021-2022 ўқув йилида Қоракўл Халқаро математика мактабини битирган 76 нафар ўқувчининг барчаси талаба бўлди.

Якунланган ўқув йилида мактабни 76 нафар ўқувчи битирган. Уларнинг 54 нафари давлат гранди асосида, 22 нафари тўлов-шартнома асосида талабаликка қабул қилинган.

Қоракўл Халқаро математика мактабининг битирувчилари 4 йилдан буён 100 фоизлик натижа қайд қилмоқда. 2018-2019 ўқув йилида 26 нафар, 2019-2020 йилда 48 нафар,2020-2021 йилда 74 нафар битирувчи талаба бўлганди.

Каналга обуна бўлинг:
@Asadbek_Avazbekov
300 views08:40
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:30:33
#Янгиликни_додахўжаси
Қоракўл академик лицейининг 219 нафар (99%) ўқувчиси талабаликка тавсия этилди!

2021-2022 ўқув йилида Бухоро Давлат университети Қоракўл Академик лицейини тамомлаган 221 нафар ўқувчилардан 219 нафари (99,10%) мамлакатимизнинг турли олий таълим муассасаларига талабаликка тавсия этилдилар. Мазкур таълим даргоҳ битирувчилари ҳар йилгиданда самарали натижа қайд этиб, 86% йигит-қизлар давлат гранти асосида талаба бўлдилар.

Маълумот учун, Академик лицейнинг 220 нафар ўқувчиларидан 217 нафари ( 98,6 фоиз) 2020-2021 йилда ҳам талабаликка тавсия қилинганди.

Каналга обуна бўлинг:
@Asadbek_Avazbekov
255 views05:30
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:01:59
УЙИМГА БОСТИРИБ КИРИБСАН!

Каналга обуна бўлинг:
@Asadbek_Avazbekov
359 views04:01
Ochish/sharhlash
2022-08-30 01:01:44 Омма ичида тарқалган биз билган ширк гаплар...

-Ё росулуллоҳ бизни кечиринг дейиш

Ё алий

-Ё пирим

-Довуд пирим қўлласин

-Пирлар мададкор бўлсин

-Нон урсин

-Пичоқ урсин

-Қуръонни эскича дейиш

-Фолбинга борма фолбинсиз юрма

-Мен бўлмасам оч қолиб кетишади дейиш

-Мен ишлаганим учун яхши яшаяпсизлар

-Сен манга ўғил туғиб бермаябсан ёки бесабаб сен сабаблик бола кўрмаяпмиз дейиш.

Инсон бу гапларни ширк эканлигини билиб туриб айтса диндан чиқади,
Шунинг учун хар бир гап ва амалларимизда ширкдан жуда эҳтиёт бўлайлик.

Аллоҳим барчамизни ширкдан омонда қилсин Амийн.

Мустафо хафизаҳуллоҳ

Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор.»


Имом Муслим ривояти.

Яқинларингизга улашинг! Сиз сабабли қанча одам амал қилса, сизга ҳам шу амални қилганчалик ажр ёзилади иншааллоҳ.

Каналга обуна бўлинг:
@Asadbek_Avazbekov
439 views22:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:02:10 2022-2023 ўқув йили
Андижон давлат тиббиёт институти
бўйича ўтиш баллари ҳақида маълумот


Каналга обуна бўлинг:
@Asadbek_Avazbekov
483 viewsedited  08:02
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:21:12 ​​ОТМда ўқиганликни тасдиқловчи маълумотномани онлайн олиш мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали уйдан чиқмай туриб ҳам олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганингизни тасдиқловчи архив маълумотномасини олишингиз мумкин. 

Бунинг учун ЯИДХПда авторизациядан ўтинг ва хизматдан фойдаланиш бўйича сўровномани тўлдиринг. Ушбу маълумотнома 5 иш куни давомида шакллантирилади ва электрон кўринишида ЯИДХПдаги шахсий кабинетингизга юборилади.

Хизмат бепул кўрсатилади.

Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномасини олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: 
https://my.gov.uz/uz/service/369

Каналга обуна бўлинг:
@Asadbek_Avazbekov
406 views06:21
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:15:07
Тўлов-шартномаларни олиш тўлиқ рақамлаштирилди

Эндиликда, биринчи босқичга тавсия этилган талабалар ҳам янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб тўлов-шартномаларни электрон шаклда, ортиқча овворагарчиликларсиз онлайн олишлари мумкин.

Бунинг учун kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади.

Шунингдек, белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган, аммо табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун ҳам kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн ариза бериш ва шартномани онлайн расмийлаштиришга янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб имконият берилади.

2022-йил 5-сентябрдан бошлаб барча босқич талабалари (бакалавр, магистр, суперконтракт) тўлов-шартномани онлайн юклаб, тўловни амалга оширишлари мумкин.

Каналга обуна бўлинг:

@Asadbek_Avazbekov
458 viewsedited  04:15
Ochish/sharhlash