Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳайит ҲАЙИТ БАЙРАМИ ОДОБЛАРИ Мусулмонлар ҳамиша орзиқиб | Art Group

#Ҳайит

ҲАЙИТ БАЙРАМИ ОДОБЛАРИ

Мусулмонлар ҳамиша орзиқиб кутадиган икки ҳайит байрамларига тааллуқли бир қанча одоблар бўлиб, уларга амал қилиш бу байрамлардаги хурсандчиликлар тўлиқ бўлишига ва энг муҳими кўплаб ажру савобларга эга бўлишга сабаб бўлади. Ҳайит байрамларининг одоблари асосан қуйидагилардир:

1-одоб: Яхши ният қилиш

Мусулмон киши ҳайит байрамларида бажарадиган барча ишларини ҳам яхши ниятлар билан адо этиши лозим.

2-одоб: Ғусл қилиш

Ҳайит байрамига ғусл қилиб, тоза-озода бўлиб чиқиш гўзал одобдир.

3-одоб: Хушбўйланиш

Ювиниш ва мушк ва атирлар билан хушбўйланиб чиқиш одобдандир.

4- одоб: Яхши кийимлар кийиш

Ҳайит кунида имкони бор киши янги кийим кийиши мустаҳаб. Бу Аллоҳ таолонинг бандасига берган неъматларини изҳор этиш, шоду-хуррамлигини намоён қилишдир.

5-одоб: Рамазон ҳайитида намоздан олдин «садақаи фитр»ни адо этиш

«Садақаи фитр» рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақадир.

6-одоб: Рамазон ҳайитида намозга чиқишдан олдин бир нечта хурмо еб олиш

Рамазон ҳайитида намозгоҳга чиқиш олдидан бирор ширинлик тановул қилиш суннат.

7-одоб: Қурбон ҳайитида қурбонлик қилишдан олдин ҳеч нарса емаслик

Қурбон ҳайитида Рамазон ҳайитининг акси ўлароқ то ҳайит намозини адо этилгунича таомланмаслик, балки сўйган қурбонлигининг гўштидан ейиши суннат.

8-одоб: Ҳайит намозига эрта бориш

9-одоб: Масжидга пиёда юриб бориш

Ҳайит куни агар бирор узр бўлмаса намозгоҳга пиёда бориш суннат.

10-одоб: Масжидга боргунича овозини чиқариб таҳлил ва такбир айтиб бориш

Ҳайит намозини ўқиш учун уйдан чиқилгандан то намозгоҳга боргунча «Ла илаҳа иллаллоҳ» ва «Аллоҳу акбар»ларни айтиб бориш суннат.

11-одоб: Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик

Ҳайит намозгоҳига борганда таҳийятул масжид ёки нафл намоз ўқимасдан таҳлил ва такбирлар айтиб зикр қилиб ўтириш суннат.

12-одоб: Бир-бирлари билан кўришиб, ҳайит билан муборакбод этиш

Инсонларнинг бир-бирлари билан кўришишлари ва ҳайит байрами билан қутлашлари бу куннинг одобларидан. Ҳайит кунида бир-бирларини табриклаш маъносида «Аллоҳ биздан ҳам сизлардан ҳам қабул қилсин» каби тилаклар билдириш яхши.

13-одоб: Масжиддан уйига қайтишда бошқа йўлдан қайтиш

Ҳайит куни намозгоҳдан уйига қайтишда борган йўлидан бошқа йўлдан қайтиш суннатдир.

14-одоб: Қавму қариндошларни зиёрат қилиш

Аслида қавму-қариндошларнинг ҳолидан хабар олиш барча вақтдаги вазифалардан, аммо ҳайит кунлари бу вазифа яна таъкидлаб, эслатиб қўйилган.

15-одоб: Қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш

Ҳайитда қўни-қўшниларга таом улашиш ва уларни зиёрат қилиш гўзал амаллардан ҳисобланади.

16-одоб: Ёш болаларни хурсанд қилиш

Ҳайит байрамида ёш болаларни хурсанд қилишга, бу куннинг бошқа кунлардан фарқли мусулмонларнинг байрами эканини англатишга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бунда уларга ҳайитлик совғалар улашиш мақсадга мувофиқ бўлади.

17-одоб: Турли исрофгарчиликлардан тийилиш.
@faridsafar