Get Mystery Box with random crypto!

O'zbekiston Badiiy akademiyasi

Telegram kanalining logotibi artacademyuz — O'zbekiston Badiiy akademiyasi O
Telegram kanalining logotibi artacademyuz — O'zbekiston Badiiy akademiyasi
Kanal manzili: @artacademyuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.87K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Бадиий академиясининг расмий телеграм канали

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 10:07:17
Тошкент фотосуратлар уйида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деган бош ғоя асосида мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан фотокўргазма
318 views07:07
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:53:18
Ўзбекистон давлат табиат музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Чоршанби Шамсиевнинг мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган шахсий кўргазмаси
613 viewsedited  06:53
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:37:52 Муносабат
362 views06:37
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:37:21
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан Президентимиз Фармонига мувофиқ мукофотланган юртдошларимиз орасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, миниатюрачи рассом, “Шуҳрат” медали соҳиби Даврон Тошев ҳам бор.

Қуйида "Yoshlar" радиоканалида тингланг!
370 viewsedited  06:37
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:26:32
Президент Шавкат Мирзиёев бугун эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди ҳамда "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Кечқурун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, халқимизга табрик билан мурожаат қилади.

Сегодня ранним утром Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии почтения памяти жертв репрессий в аллее "Шахидлар хотираси" и возложил цветы к монументу Независимости в парке "Янги Узбекистон".

Вечером глава государства примет участие в праздничном мероприятии по случаю 31-й годовщины независимости нашей страны и выступит с поздравлением к народу.

Facebook|Instagram|Twitter
291 views06:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:59:58 Бугун, 30 август куни Тошкент фотосуратлар уйида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деган бош ғоя асосида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамига бағишланган фотокўргазма очилди.

Кўргазма экспозициясида 100 га яқин фотоасарлар намойиш этилмоқда.

Кўргазма экспозициясида мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг турли жабҳаларида қўлга киритилган ютуқлар, мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари, халқимизнинг фаровон ҳаёти, унинг ижодкор руҳияти муҳрланган фотосуратлар ўрин олган.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан тақдим этилган фотосуратларда Тошкент ва Самарқанд, Мўйноқ шаҳарларининг турли кўринишлари ва янгиланиётган Ўзбекистон, миллий ҳунармандчилик намуналари, халқимизнинг фаровон турмуш тарзи акс эттирилган. Бундан кўзланган мақсад - Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш арафасида юртимизда бўлган улкан ўзгаришларни, қўлга киритилган ютуқларни кўрсатиб беришдир.

Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйи томонидан тақдим этилган фотосуратлар эса Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари ва ёш ижодкорлар ижодига мансуб бўлиб, уларда бадиий фотография усталарининг ижодкорона ёндашувини кузатишимиз мумкин. Улар орасида айниқса, Рустам Шарипов, Владимир Шлосберг, Ирини Шур, Аида Сидикходжаева, Акбар Ибрагимов, Анастасия Голдварг, Борис Недосеков, Зилола Самандарова, Ирина Ан, Маргарита Константинова, Мария Фадеева, Носиржон Деҳқонов, Ринат Титеев, Сергей Карандаев, Султонбой Деҳқонов, Юрий Корсунцев, Владимир Жирнов сингари профессионал ва ҳаваскор фотографларнинг фотоасарлари диққатга сазовор.

Мухтасар айтганда, кўргазмада намойиш этилаётган фотосуратлар бир-бирини тўлдириб, томошабинларга барйрамона руҳ, кайфият бағишлайди, уларга ҳаётимизнинг турли саҳифаларидан ҳикоя қилади ҳамда юртимизнинг 31 йиллик байрамини янада кўтаринки, кўргазмали ўтишида муносиб туҳфа бўлади.
162 viewsedited  15:59
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:56:54
Истиқлол манзаралари
163 views15:56
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:06:58
"Инсон ва табиат"

Бугун, 30 август
куни Ўзбекистон давлат табиат музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Чоршанби Шамсиевнинг мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган шу номли шахсий кўргазмаси очилди.

Кўргазмадаги 60 га яқин рангтасвир ва графика асарлар алоҳида мавзуга эга бўлиб, уларда рассомнинг кечинмалари, ҳис-туйғулари, дунёқараши мужассам. Рассом наздида бизни ўраб турган олам бир-бирига ўхшамас ранг ва шакллардан иборат.

Кўргазма жорий йилнинг 20 сентябрига қадар давом этади.
279 viewsedited  14:06
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:37:34
Президент Шавкат Мирзиёев Кўксаройда мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тақдирланганларга давлат мукофотларини топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев в резиденции "Куксарой" вручил государственные награды по случаю 31-й годовщины независимости нашей страны.
220 views13:37
Ochish/sharhlash