Get Mystery Box with random crypto!

Халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Ну | O'zbekiston Badiiy akademiyasi

Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вацлав Йелекнинг таклифига биноан шу кунларда Чехияда ташрифда бўлиб турибди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад мамлакатларимиз ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлгани муносабати билан маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, тасвирий санъат соҳасида ижодий ҳамкорлик лойиҳаларини янги поғонага кўтаришдан иборат.