Get Mystery Box with random crypto!

Кутоласизми? Қалбимни бир умр ардоқлаб дилдан, Бегим, сўнгги | ДУНЁ 🌿🌿🌿🌹🌹🌹🌹🌿🌿🌿

Кутоласизми?

Қалбимни бир умр ардоқлаб дилдан,
Бегим, сўнггимгача кутоласизми?
Муҳаббат сўзини қўймасдан тилдан,
"Бахтим сенсан" дея айтоласизми?

Олисда бўлсам ҳам бўлиб шаббода,
Мени борлигимни сезоласизми?
Покиза ишқ ила ичганда бода,
Муҳаббат мактубин ёзоласизми?

Ногоҳ, кўзларимга қўнганда шабнам,
Озорим оҳиста ололасизми?
Митти юрагимда томаётган нам,
Бир умр ишончим бўлоласизми?

Йўқликка айланиб қолсам тоабад,
Мен йўқ кўчаларда юроласизми?
Исмимни ҳар лаҳза айлабон обод,
Битта сўзингизда туроласизми?

Беун туйғуларга айланиб қолсам,
Садосиз қалбимга кироласизми?
Дунё дардларидан чарчасам, толсам,
Ғамли оғриқларим ололасизми?

Сочимга қўнганда оппоқ қировлар,
Мени аввалгидек севоласизми?
Туҳмат тошларини отса бировлар,
"Бу мени ишқим" деб айтоласизми?

Умида АЪЗАМ

@armon5774