2022-08-31 04:21:01
Ҳарбийларга уй-жой берилаётганда ижтимоий нормани аниқлашда кимлар ҳисобга олинади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 августдаги ПҚ-362-сон қарори билан қонунчиликка киритилган ўзгартиришга кўра, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасини аниқлашда ҳарбий хизматчининг оиласи таркибига эри (хотини), болалари ҳамда унинг қарамоғига олинган шахслар киритилади.
Бунда, қуйидаги тоифадаги қарамоқдаги шахслар ҳисобга олинади:
меҳнатга яроқсиз ота-оналар, шу жумладан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ака-ука ва опа-сингиллар;
фарзандликка олинган шахслар;
оилага тарбияга олинган болалар (патронат);
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахслар.
Шунингдек, қонунчиликка кўра, бир кишига тўғри келадиган хонадонларнинг умумий майдони қонунчилик ҳужжатларида белгиланган турар-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаслиги лозим.
Хонадонларнинг яшаш майдони қуйидагилардан кам бўлмаслиги лозим:
бир хонали хонадонда – 16 квадрат метрдан;
икки хонали хонадонда – 30 квадрат метрдан;
уч хонали хонадонда – 41 квадрат метрдан;
тўрт хонали хонадонда – 53 квадрат метрдан.
Яъни, ҳарбийларга берилаётган уй ушбу нормалардан кўп бўлиши мумкин, аммо, ушбу нормалардан кам бўлиши мумкин эмас.
ҳарбий юрист
@Armiya_TV_kanali
3.7K views01:21