Get Mystery Box with random crypto!

Шерлок Холмс ва Доктор Ватсон ҳаво шарида учишибди. Бирданига | Islom Nuri 💫

Шерлок Холмс ва Доктор Ватсон ҳаво шарида учишибди. Бирданига кучли шамол туриб уларни номаълум томонга олиб кетибди.

Шамол тўхтагач, Холмс дебди:
- Пастда картошка йиғаётган одамларни кўряпсизми? Юринг, улардан қаердалигимизни сўраймиз.

Холмс баланд овозда: Where I am? (Мен қаердаман?)

Пастдаги одам: You are in the ballon. (Сиз шардасиз)

Холмс: Бўлди, тушундим Ватсон. Биз Совет иттифоқидамиз.

Ватсон ҳайрон бўлиб: Буни қандай аниқладингиз?

Холмс: Пастдаги одам физик теоритик. Фақатгина физик теоритиклар мутлақо аниқ, лекин умуман фойдасиз жавобни беролади.

Ватсон: Хўп, лекин буни Совет иттифоқига нима алоқаси бор?

Холмс: Фақатгина Совет иттифоқида инглиз тилида эркин гапирадиган физик теоритик картошка териши мумкин.