Қаҳратон совуқ келиши билан музлаб қолиш ёки совуқ уришнинг олдини олиш учун эҳтиёт чораларига риоя қилиш муҳим.
Совуқ уриш белгилари:
сезувчанлик йўқолади
санчиб оғриш ва ачишиш бошланади
тери оқаради — бу 1-даражали совуқ уриш
қавариқлар пайдо бўлади — бу 2-даражали совуқ уриш (исингандан кейин, эҳтимол 6—12 соат ўтгач аниқроқ кўринади)
Совуқ урганда НИМА ҚИЛМАСЛИК керак:
эътиборсиз қолдирмаслик
уқаламаслик
бирданига иситмаслик
спиртли ичимлик ичмаслик
Бирор кимда музлаш ёки совуқ уриш аломатларини сезсангиз, имкон қадар зудлик билан иссиқ хонага олиб киринг. Яна бошқа фойдали чоралар ҳақида #инфографикада.
@uzbyuksalish