Get Mystery Box with random crypto!

#МУЛОХАЗА Кўчалар бўйлаб айланиб деяпти: – Ким уйланишни ист | شفاء القلوب

#МУЛОХАЗА

Кўчалар бўйлаб айланиб деяпти:
– Ким уйланишни истаса, уйлантирамиз!
– Кимга уй керак бўлса, қуриб берамиз!
– Кимнинг қарзи бўлса, тўлаб берамиз!
– Ким ҳаж ё умрага боришни истаса, олиб борамиз, юборамиз!

Кечирасиз, бу сўзлар ҳозирги замонда на бизда, на гуллаб яшнаган Оврупада айтилади. Ҳатто бойлиги тўлиб - тошган давлатларда ҳам айтилмайди.

Аммо бир замонлар ўтганки, атиги 40 йил умр кўрган бир подшоҳ даврида айтилган!
Халифа Умар ибн Абдулазиз ҳузурларига закот моллари билан келишади. У киши:
– Фақирларга инфоқ қилинг! – дейдилар.
– Ислом умматининг фақири қолмади, – дейишади.
– Унда, қўшинларни жиҳозланглар! – дейидилар.
– Исломнинг қўшини дунёни ҳайратга солмоқда, – дейишади.
– Ёшларни уйлантиринглар! – дейдилар.
– Уйланмоқчи бўлганларни уйлантирдик, маблағдан ортиб қолди, – дейишади.
– Қарздорларнинг қарзига беринг! – дейдилар.
– Уздик, ортиб қолди, – дейишади.
– Қаранглар, кимни (Яҳуд ва насронийларни назарда тутиб) қарзи бўлса узинглар! – дейдилар.
Узилди, ортиб қолди.
– Илм аҳлларига беринг! – дейдилар.
Беришди, ортиб қолди.

– Буғдой сотиб олинг, тоғнинг чўққиларигача сепиб боринг! Токи «Ислом диёрларида қушлар оч қолибди», демасинлар! – дедилар!

Ҳа, биз шундай буюк уммат эдик!
Бугун эса, биримиз бошқамизни ўлдирмоқда. Аллоҳ ўртамизни ислоҳ қилсин!
Юсуф алайҳиссаломнинг акалари ўз фойдаларини кўзлаганларида: «УКАМИЗ» дейишди.
Манфаатларини қозонганларида оталарига: «ЎҒЛИНГ» дейишди.

Ҳа, бу дунёда фойда ва зарарнинг ўзгаришига қараб одамларнинг ҳам бир - бирларига юзланиб гапириш ҳолатлари ўзгаради.

Севган инсонимиз касал бўлса «СИНОВ» деймиз.
Ёқтирмаганимиз бўлса, «ГУНОҲЛАРИГА ЖАЗО» деймиз.
Яхши кўрганимизга мусибат келса: «ЯХШИ ИНСОН - ДА, У» деймиз.
Ёмон кўрганимиз мусибатга гирифтор бўлса: «У ҲАММАГА ЗУЛМ ҚИЛАРДИ» деймиз.

Аллоҳнинг тақсимотини нафингиз билан ўлчашдан қўрқинг! Ҳаммамиз хатокормиз! Аллоҳнинг «САТР» деган пардаси бўлмаганда эди, қаттиқ хижолатдан бошимиз хам, қаддимиз дол бўларди.

Умму Абдуллоҳ таржимаси.