Get Mystery Box with random crypto!

-------------Қурбон Хайити------------ Қалбингиз зиёга нурлар | Apteka.uz | Тиббиёт

-------------Қурбон Хайити------------

Қалбингиз зиёга нурларга ту́лсин
Чехрангиз шодликдан яйрасин, кулсин.
Бугун байрам экан ислом ахлига
Қурбон Хайит ду́стлар муборак бу́лсин.

Кечиринг кимдадир бу́лса гинангиз
Файзу барокатга ту́лар хонангиз
Дуода қу́л очиб ота-онангиз
Қурбон Хайит ду́стлар муборак бу́лсин.

Шайтон аламидан тилин тишласин
Йу́лига юрманг сиз минг гиж-гижласин
Мусулмонмиз ахир эътикод устун
Қурбон Хайит ду́стлар муборак бу́лсин.

Азон айтилганда жим қулоқ тутинг
Дунё ташвишларин бир зум унутинг
Яратган Эгамдан мархамат кутинг
Қурбон Хайит ду́стлар муборак бу́лсин.

Дунё лаззатидан ку́тариб бошни
Аллохдан су́райлик артиб ку́з ёшни
Ту́гри йу́лга чорланг барча диндошни
Қурбон Хайит ду́стлар муборак бу́лсин.

Хайит байрамингиз муборак!

@AptekaTV