Get Mystery Box with random crypto!

​​ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ДУНЁДАГИ ЭНГ САМАРАЛИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ | @phb_uz га кўчиб ўтинг!

​​ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ДУНЁДАГИ ЭНГ САМАРАЛИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИДАН БИРИ ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАМ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ.

Хушхабар! Энди "Ковипир" савдо номи остида фавипиравир таркибли дори воситаси "Нобел Фармсаноат" томонидан ўзимизда ишлаб чиқарилиш мумкин. Ҳозирда дори препаратини рўйҳатга олиш бўйича текширувлар олиб борилмоқда.

Фавипиравир формуласи патенти Fujifilm компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи Япониянинг Toyama Chemical компаниясига тегишли ҳисобланади. Улар 2014-йилдан бери "Авиган" бренди остида ушбу препаратни ишлаб чиқаришади.

РНК сақловичи вирус(грипп, риновирус, нафас олиш тизими вируслари ва бошқа)ларга қарши кенг спектрга эга ушбу дори воситасини коронавирусга қарши ижобий таьсири исботланган.

2020-йил феврал ойида Японияда коронавирусга чалинган беморларни даволашда қўллай бошланди. Шу ойнинг ўзида Хитойнинг Zhejiang Hisun Pharmaceutical компанияси "Фавилавир" савдо номи остида ишлаб чиқаришни бошлади.

Россияда эса 30-майдан "Авифавир" номида "ХимРар" ва Россиянинг инвестиция фонди ҳамкорлигида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.


100% чет эл капитали асосида фаолият юритаётган Ўзбекистондаги ягона фармацевтик компания ҳисобланган "Нобел Фармсаноат" юртимиздаги энг илғор ва сифатли дори воситалари ишлаб чиқарувчи лидерлардан биридир.

Компаниянинг қанчалик илғор ва ташаббускорлигини коронавирусга қарши дунёдаги саноқли фармацевтик компаниялар қаторида ўзининг препаратини ишлаб чиқаришни йўлга қўяётганлигидан билиб олиш мумкин.

Бу нафақат "Нобел Фармсаноат"нинг балки, бутун Ўзбекистоннинг ҳам ютуғи ҳисобланади.

П.с: расмда таблетка кўринишидаги "Ковипир" дори препарати

@phb_uz