Get Mystery Box with random crypto!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бў | АОКА Xorazm || Rasmiy kanali

Хоразм вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Тадбирда Хоразм вилоят юридик техникуми ўқувчилари таклиф этилиб, ўқувчиларга бошқарма, туман адлия бўлимлари фаолияти ҳақида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, Урганч туман адлия бўлими ҳузуридаги юридик хизмат кўрсатиш маркази, туман давлат хизматлари маркази, ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти билан таништирилди.
Урганч туман адлия бўлими ҳузуридаги юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолиятига алоҳида тўхталиб, унинг ваколатлари иш жараёнлари мисолида тушунтириб берилди.
Шунингдек, фуқароларга электрон тарзда хизмат кўрсатилиши афзалликлари ва қулайлиги, ишлаш тартиблари ҳақида сўз юритилди.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Veb-sayt | Facebook | Instagram | Telegram