Get Mystery Box with random crypto!

  Урганч ва Астраханда миллий тиллар ва маданият марказлари оч | АОКА Xorazm || Rasmiy kanali

  Урганч ва Астраханда миллий тиллар ва маданият марказлари очилади

Урганч университети ва В.Н. Татишев номидаги Астрахан университети ўртасида тегишли битим имзоланди. Марказлар бу университетларда очилади.

Астрахан университети негизида ўзбек тили ва маданияти, Урганч университети негизида рус тили ва маданияти ўрганилади.

Шунингдек, университетлар қўшма таълим дастурларини, ўқитувчилар ва талабаларнинг академик алмашинувини амалга оширади, сабзавот коллекциясини яратиш, чорва учун озуқа ишлаб чиқариш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боради, талабаларнинг ёзги амалиёти давомида биргаликда археологик қазишмалар олиб боради.

https://t.me/podrobnonews_uz