Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.44K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 16

2023-03-26 18:59:59
27 март, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Матбуот анжумани

Мавзу:
Билимни баҳолаш агентлигининг 2022 йилдаги фаолияти таҳлили, 2023 йилдаги асосий вазифалари
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Агентлик раҳбарияти ва мутасаддилари


Брифинг

Мавзу:
Ваколатли иқтисодий операторларнинг соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Ҳусан Тангриев, Божхона қўмитаси ахборот хизмати бош инспектори


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
524 views15:59
Ochish/sharhlash
2023-03-24 18:59:59
25 март, шанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжумани:


Мавзу: Зилзила, сел, тошқинлар каби фавқулодда вазиятларни олдини олиши, сейсмик ҳолатни баҳолаш билан боғлиқ масалалар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш вазирликлари, Фанлар академияси Сейсмология институти ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.6K viewsedited  15:59
Ochish/sharhlash
2023-03-24 18:29:59
А.Ходжаев: ОАВ вакиллари билан яқиндан ҳамкорлик қилишимиз керак

Бугун Давлат бошқаруви акдемиясида туман (шаҳар)лар ҳокимларининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчилари учун махсус қисқа семинар-тренинг ташкил этилди.

Унда АОКА директори А.Ходжаев "ОАВлар билан ишлаш, раҳбар кадрларнинг медиа-саводхонлик масалалари" мавзусида маъруза билан қатнашди.

Маърузада ОАВлар, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар билан ишлаш, раҳбар кадрларнинг медиа-саводхонлиги, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, интервью беришда эътибор қаратиш лозим бўлган қоидалар, воқеликларга нисбатан расмий муносабат билдиришда муҳим нуқталар ва шу каби қатор масалалар ҳақида маълумот берилди.

Тингловчилар, айниқса интервью беришда инобатга олиш лозим бўлган жиҳатларга катта қизиқиш билдирди. А.Ходжаев сўзи давомида журналистлар билан мулоқотни ташкил этиш, матубот анжуманларни ўтказишга тайёргарлик кўриш, шунингдек, билдирилган танқидларга тезкорлик билан муносабат билдириш масалаларига алоҳида тўхталди.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.4K views15:29
Ochish/sharhlash
2023-03-24 17:52:58
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун семинар-тренинглар давом этмоқда

Жорий йил бошидан буён Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги давлат органлари ва ташкилотлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ахборот хизмати фаолиятини тубдан яхшилаш, матбуот котибларининг ишини замон талабларига мувофиқлаштириш мақсадида соҳа мутахассислари, фахрийлар иштирокида қатор семинар-тренинглар ўтказиб келмоқда.

Бугун АОКА ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳамкорлиги ҳамда журналистика ва коммуникациялар бўйича халқаро эксперт Жонатан Чарлз иштирокида ахборот хизматлари раҳбарлари учун маҳорат курси ва тренинг машғулоти ташкил этилди.

Батафсил


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.7K views14:52
Ochish/sharhlash
2023-03-24 16:55:06
Медиа макон: дунё янгиликлари

YouTube реклама берувчиларга контент муаллифларининг видеороликларидан уларнинг рухсатисиз реклама сифатида фойдаланиш имконини беради;

Юта штати губернатори ижтимоий тармоқлар тўғрисида иккита қонунни имзолади, уларга кўра вояга етмаганлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланишлари учун ота-оналарининг рухсатлари талаб этилади;

Canva рақамли дизайн ва копирайтерлик учун сунъий интеллект воситалари тўпламини ишга туширди;

Microsoft компанияси фойдаланувчилар учун Asana ва Conceptга рақобатчи бўлган, умумий ишчи доирада ҳамкорлик қилиш имконини берувчи Loop иловасини ишга туширди;

Саккизта штат беҳаё контентга қарши кураш тўғрисида қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда, унга кўра Apple ва Samsung компанияларига намойишкорона шаҳвоний мазмундаги контент цензураси учун телефон ва планшетларда автоматик тарзда фильтрни ёқиш мажбурияти юкланмоқда;

Хитой TikTokнинг ҳар қандай мажбурий савдосига қатъий қаршилик кўрсатмоқда.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.3K views13:55
Ochish/sharhlash
2023-03-24 06:26:28
Ўзбекистон XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида иштирок этмоқда

Жорий йил 22-26 март кунлари Беларус пойтахти Минск шаҳрида "Чегараларсиз китоб олами" XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.

Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган нуфузли китоб кўргазма-ярмаркасида бу йил 20дан ортиқ мамлакатдан китоб савдо, матбаа корхонаси, нашриётлар, шу жумладан, мамлакатимиз вакили сифатида нашриёт ва китоб савдо ташкилоти мутасаддилари, Беларус давлатининг 52 та нашриёти иштирок этмоқда.

XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида юртимиздан 10 га яқин нашриётнинг турли жанр ва йўналишдаги 100 дан ортиқ китоби намойиш этилмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида Белорус Президенти Администрацияси биринчи ўринбосари Максим Риженков сўзга чиқиб, иштирокчиларни қутлади ва китобхонлик маданияти ҳамда мутолаа тарғиботида қўшаётган ҳиссалари учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Халқаро китоб кўргазма-ярмаркалари нафақат турли миллат, халқлар дўстлигини мустаҳкамлашда, балки китоб оламидаги янгиликлар, янги нашрлар, замон ёзувчилари ва шоирлари, тарихни ўрганишда, тажриба алмашишда муҳим аҳамиятга эга.

Эслатиб ўтамиз, XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси 26 мартга қадар давом этади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.1K views03:26
Ochish/sharhlash
2023-03-22 16:17:17
Медиа макон: дунё янгиликлари

Twitter 31 март куни нашрлар учун бошланғич кодни очади;

Дональд Трамп YouTubeга "қайтди" ва яна Facebookдан фойдаланмоқда;

Хакерлар верификацияланган аккаунтлар ёрамида Twitter фойдаланувчиларига фириб беришмоқда;

BBC ходимларини корпоратив қурилмалардан TikTokни ўчиришга чақирмоқда;

Сунъий интеллект томонидан яратилган контент эндиликда муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланиши мумкин;

TikTok АҚШда иловани тақиқлаш эҳтимоли сабаб дипфейкларга нисбатан контентни модерация қилиш сиёсатини янгилади;


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
963 views13:17
Ochish/sharhlash
2023-03-21 17:42:14
Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами тантаналарида иштирок этди

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.2K views14:42
Ochish/sharhlash
2023-03-21 06:08:04
АОКА жамоаси барча юртдошларни Наврўзи олам билан самимий қутлайди!

Шарқона янги йил юртимизга, хонадонларга қут-барака, тўкин-сочинлик, яхшилик ва хайр олиб келсин.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.0K viewsedited  03:08
Ochish/sharhlash
2023-03-20 11:51:19
Медиа макон: дунё янгиликлари

Meta АҚШда Instagram ва Facebookнинг пулли верификациясини (тасдиқлаш) ишга туширади;

Шотландия парламенти ходимларига ишхона ускуналаридан TikTokни ўчиришни қатъий тавсия қилмоқда, шунингдек, Янги Зеландия хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳукумат қурилмаларида TikTokни тақиқлади, Францияда ҳам ҳукумат қурилмаларида TikTok тақиқланиши мумкин;

TikTok Вашингтонда инфлюенсерларни кўпайтириш орқали тақиқлаш хавфига қарши курашни режалаштирмоқда;

Meta журналистлар учун хавфсизлик ресурслари бўйича янги бўлим қўшади;


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
714 views08:51
Ochish/sharhlash