Get Mystery Box with random crypto!

А.Ходжаев: Биз кўплаб давлатларнинг соҳага оид тажрибаларидан | AOKA - Rasmiy kanali

А.Ходжаев: Биз кўплаб давлатларнинг соҳага оид тажрибаларидан фаолиятимизда фойдаланишимиз лозим

Хабар берилганидек, 4-6 апрель кунлари АОКАда америкалик оммавий коммуникациялар бўйича эксперт Боб Женсен иштирокида матбуот котиблари учун семинар-тренинг ўтказилди.

Уч кун давом этган тренинг машғулотларида давлат органлари ва идоралари, шунингдек, маҳаллий ҳокимиятлар ахборот хизматлари раҳбарлари кутилмаган инқирозли вазиятларда жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан коммуникацион муносабатларни ўрнатиш, аҳолига биринчилардан бўлиб тезкор ва асосли хабарни етказиш, дезинформация ва фейк ахборотлар билан ишлаш, шу билан бир қаторда бундай ҳолатларда халқаро ҳамжамият ва дипломатик корпусларга ҳам ўз вақтида керакли маълумотларни тақдим этиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан билим ва кўникмаларини оширишди.

Қизиқарли дебат ва савол-жавоблар билан ўтказилган семинарлар якунида Боб Женсен қатнашчиларга миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда ахборот хизматлари фаолияти айрим ривожланган давлатларга нисбатан ҳам яхши йўлга қўйилганлигини, матбуот котибларининг инқирозли коммуникация борасидаги тажрибалари кутганидан юқори эканлигини таъкидлади.

Семинар-тренингда фаол ва муваффақиятли иштироки учун матбуот котиблари махсус сертификат билан тақдирланди.

Биз маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида турли тадбирлар ташкил қиляпмиз, амалий кўмак беряпмиз. Айтиш жоизки, хорижий тажрибаларнинг ҳамма жиҳатларини ўрганишимиз ва албатта, мамлакатимиз қонунчилигига мос келувчи ҳамда фаолиятингизга ижобий таъсир кўрсатувчи мезонларини ишингизга татбиқ қилишингиз лозим. Агентлик бу борадаги саъй-ҳаракатларни мунтазам давом эттиради. Ахборот хизматлари ишини янада яхшилашда ёрдамга ҳамиша тайёрмиз, - деди А.Ходжаев матбуот котибларини қутлаш нутқида.

Шу тарзда, уч кун давом этган семинар-тренинг бугун ўз якунига етди.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт