Get Mystery Box with random crypto!

АОКА Маънавият ва маърифат кенгашининг жорий йилги 'Йўл харита | AOKA - Rasmiy kanali

АОКА Маънавият ва маърифат кенгашининг жорий йилги "Йўл харитаси" тасдиқланди

Бугун Агентлик директори ва ўринбосари, бошқарма ва бўлимлар, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, шунингдек, тизим ташкилотлар раҳбарлари иштирокида АОКА Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда давлат раҳбари томонидан маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича юкланган топшириқ ва кўрсатмаларнинг ижроси, 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Агентлик директори А.Ходжаев Агентликнинг жорий йил иш режасида маънавий-маърифий йўналишдаги тадбирлар кўламини ошириш, шунингдек, иш ҳужжатларини давлат тилида сифатли ва мукаммал юритилишини назоратга олиш, бу борада ходимларнинг малакасини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Йиғилиш сўнгида Агентлик Маънавият ва маърифат кенгашининг 2023 йил учун мўлжаланган “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт