Get Mystery Box with random crypto!

2021/2022-ўқув йили учун тест синовларида 1,6 млн. нафар абиту | AOKA - Rasmiy kanali

2021/2022-ўқув йили учун тест синовларида 1,6 млн. нафар абитуриент иштирок этиши кутиляпти. Ҳужжатлар онлайн қабул қилинади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев маълум қилди.

«2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1,6 млн. нафар абитуриент иштирок этиши кутилмоқда.

2021 йилда абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.

Ҳозирда my.dtm.uz сайти такомиллаштирилиб, абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш учун тайёрланмоқда.

@aoka_uz