Get Mystery Box with random crypto!

​Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар | AOKA - Rasmiy kanali

​Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар фаолиятини демократик тамойиллар асосида қўллаб-қувватлаш, уларнинг ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқларининг муҳофазасини янада кучайтириш мақсадида АОКА ҳудудий бошқармалари қошида «Диалог-майдонча»лари ташкил этилди. Ҳозирга қадар ушбу тузилманинг экспертлар гуруҳи томонидан самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда.

2021 йил 1 феврал ҳолатига кўра Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги «Диалог-майдонча»ларига 15 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларда кўтарилган масалалар бошқармалар ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари томонидан муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинган, зарур тушунтириш ва тавсиялар берилган.

Хусусан, Самарқанд вилоятида «Пайариқ ҳаёти» газетаси муҳаррири обуна ташкил этилгани ва етарли маблағ мавжудлигига қарамай, мухбирларга ўртача 840 минг сўмдан маош бериб келаётгани, озиқ-овқат, мукофот ва қалам ҳақи учун маблағ ажратмаётгани юзасидан мурожаат қилинган. Ушбу масала бўйича «Диалог-майдонча»да ўтказилган муҳокама жараёнида қатнашган экспертлар газета муҳаррирининг хатти-ҳаракати ваколат вазифаларига тўғри келмаслигини тушунтириб, таҳририятда иш самарадорлигини оширишда ходимларнинг моддий манфаатдорлиги муҳимлиги, таҳририят маблағларини сметага кўра сарфлаш амалиётини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлашди. Муҳаррир икки ҳафта муддатда мухбирларнинг ойлик маошларини 25 фоизга оширишини айтиб, бундан буён реклама, эълон ва бошқа тижорий материаллардан тушган тушум, молиявий фаолият бўйича ходимларга ҳисобот бериб борилишини билдирди.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида журналист томонидан ҳудуддаги мактабгача таълим муассасалари фаолияти ўрганилаётгани, бу борада у қандай ҳуқуқларга эга экани юзасидан мурожаат келиб тушган. «Диалог-майдонча»даги мулоқот давомида Ўзбекистон Республикасининг «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 3-моддасига кўра, журналист меҳнатга оид ёки бошқа шартномавий муносабатлар асосида оммавий ахборот воситалари учун хабарлар ва материалларни тўплаш, таҳлил қилиш, таҳрирлаш, тайёрлаш ҳамда тарқатишга доир фаолиятни амалга оширувчи шахс эканлиги тўғрисида тушунтириш берилди.

Мурожаатлар орасида муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши билан боғлиқ мавзулар ҳам қайд этилган. Жумладан, Сирдарё вилоятида «Янги ҳаёт» газетаси муҳаррири плагиаторликда айблангани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалган. Мазкур масала мурожаатчи ва журналистлар иштирокида экспертлар гуруҳи томонидан муҳокама қилинди. Келтириб ўтилган далиллар бўйича томонларга Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуни билан танишиб чиқиш ва унга амал қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Бухоро вилоятида фаолият юритувчи блогер ахборот порталига тушган мурожаатни ҳал қилишда кўмаклашиш ва вилоят ҳокими билан учрашув ташкил этиб бериш бўйича амалий ёрдам сўраган. Экспертлар гуруҳи вакиллари порталга юборилган мурожаатда кўтарилган масалани ҳал қилиш юзасидан вилоят прокурори билан мулоқот ўтказди. Шунингдек, Шофиркон туманидаги сайёр қабул вақтида блогер ва Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов учрашуви ташкил этилди.

«Диалог-майдонча»да муҳокама қилинган яна бир мурожаатга кўра, ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги банкоматларда аҳоли нақд пул ололмаётганига оид видеолавҳалар тарқалиши аҳоли орасида нотўғри фикрлар пайдо бўлишига сабаб бўлган. Экспертлар гуруҳи Марказий банк вилоят бошқармаси матбуот хизмати раҳбари ушбу видеолавҳалар юзасидан аҳолига ўз вақтида ахборот бермагани, ҳолатга муносабат билдирмаганини танқид қилди. Матбуот хизмати раҳбарига ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, соҳанинг нафақат ютуқлари, балки муаммоли вазиятлар ва уларнинг ечими тўғрисида жамоатчиликка мунтазам маълумот етказиб бориш кераклиги бўйича тавсиялар берилди.

https://t.me/aoka_uz