Get Mystery Box with random crypto!

Бойлар ва камбағаллар бошқа-бошқа вакцина оляпти деган маълумо | AOKA - Rasmiy kanali

Бойлар ва камбағаллар бошқа-бошқа вакцина оляпти деган маълумотлар ёлғон

Мунир Мамедзаде, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари:

«Шу кунгача жаҳон миқёсда 28 миллион доза вакцина тарқатилди. Уларнинг аксарияти Корея ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган. Глобал дастур доирасида 190 та мамлакат қамраб олинган. Ушбу 190 давлат ичидан 98 таси ўзлари буюртма бериб олмоқда. Бойлар бошқа вакцина, камбағаллар эса бошқа вакцина оляпти деган маълумотлар ёлғон.

ОАВга мурожаат қилмоқчиман:
вакцинация масаласини холис ёритиб бориш — жамоавий мажбуриятимиз. Дезинформация ҳеч нарсага ёрдам бермайди. Эмлаш кўп сонли аҳолининг ҳаётини сақлаб қолади. Дезинформация эса инқирозли ҳолатни давом эттиради.

Бугун Ўзбекистонга COVID-19 га қарши вакцина келтирилгани — бутун дунёда вакциналарни одилона тақсимлашга эришиш йўлидаги тарихий қадам дейиш мумкин. Уларга тенг эга бўлиш пандемияни тўхтатишда ўта муҳим, шу боис вакциналарга ҳамма эга бўлишини таъминлашимиз зарур».

Матбуот анжуманидан

https://t.me/aoka_uz