Get Mystery Box with random crypto!

Вакцинадан ташқари ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлашни ҳам | AOKA - Rasmiy kanali

Вакцинадан ташқари ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлашни ҳам давом эттириш шарт — ЖССТ вакили

Ўзбекистонга 660 минг доза «AstraZeneca» (Covishield) вакцинаси келтирилди, навбатдаги партия май ойида олиб келинади.

ЖССТнинг Ўзбекистондаги вакили Лианн Куппенс:

«Ихтиёримиздаги вакциналар, жумладан, «AstraZeneca» якка ўзи туриб беролмайди. Вакциналарни қўллаш билан бирга ниқоб тақиш, қўлни дезинфекциялаш ва ижтимоий масофани сақлашни ҳам давом эттириш шарт. Демак, вакциналар яхши, лекин эпидемияни тугатиш учун етарли эмас. Бунга вақт ҳам керак.

Коронавируснинг аслидан бироз бошқача бўлган штаммлар Ғарбий Европада кенг тарқалиб, у ердаги соғлиқни сақлаш тизимини фалаж қиляпти. Янги штаммлар Марказий Осиёга ҳам аста кириб келяпти. Бинобарин, биз огоҳ бўлишимиз ва тайёр туришимиз зарур.

Одамлар қўрқмаслиги керак. ЖССТ фавқулодда фойдаланишга рухсат берган вакциналар жудаям синчковлик билан таҳлилдан ўтган. ЖССТ учун энг муҳими хавфсизлик, самарадорлик ва сифатга ишонч ҳосил қилишдир. Хавфсизлик дегани ножўя таъсирлар билан боғлиқ. Албатта ножўя таъсирлар бўлади — бош оғриғи, қўлдаги оғриқ. Лекин аксари жуда кичик ножўя таъсирлар бўлади.

Жуда ҳам ёмон ножўя таъсирлар бир-икки ҳолатларда учраб туради. «AstraZeneca» вакцинаси чинакам кучли, хавфсиз ва самарали эканига ЖССТнинг ишончи комил».

https://t.me/aoka_uz