Get Mystery Box with random crypto!

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси | AOKA - Rasmiy kanali

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси баҳоланади

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Низомга кўра:

Ходимлар Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги «Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули» — махсус тест тизимида онлайн тест синовидан ўтказилади.

Баҳолаш ҳар 3 йилда бир марта Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида ташкил этилади.

Давлат ташкилотларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач, тегишли тартибда баҳолашдан ўтказилади.

Ҳар бир ходим томонидан 40 та тест саволи бажарилиб, баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат ташкилотлари ходимларининг шахсий кабинетига электрон тарзда QR код орқали тасдиқланган маълумот баҳолаш натижалари чиқиши билан дарҳол юборилади.

https://t.me/aoka_uz