Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон – Қирғизистон бизнес форуми ва ишбилармонлар кенгаш | AOKA - Rasmiy kanali

Ўзбекистон – Қирғизистон бизнес форуми ва ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бошланди.

Унда Бош вазир ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов ҳамда қўшни республиканинг масъул мутасаддилари иштирок этмоқда.

Бизнес форум доирасида «Made in Uzbekistan» кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган. Унда мамлакатимиз тадбиркорлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларини қардош давлат вакилларига намойиш этишади. Бу жараёнда Қирғиз Республикаси ишбилармонларидан ҳамкорлар топиш ҳам кўзда тутилган.

https://t.me/aoka_uz