Get Mystery Box with random crypto!

АОКА | Сурхондарё

Telegram kanalining logotibi aoka_surxondaryo — АОКА | Сурхондарё А
Telegram kanalining logotibi aoka_surxondaryo — АОКА | Сурхондарё
Kanal manzili: @aoka_surxondaryo
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.91K
Kanalning ta’rifi

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали
Веб сайт:
http://surxonaoka.uz
Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 16:30:18
Денов тумани ХТБ 11 млрд сўм камомадга йўл қўйгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов тумани Халқ таълими бўлими томонидан 11 млрд сўм камомадга йўл қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, камомадга йўл қўйилгани бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 184-1-моддаси (бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, етказилган зарар тўлиқ ундирилган.

Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
812 viewsЗаҳириддин Тўраев, 13:30
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:47:33
Бугун, 30 август куни Бойсун туманининг Сайроб маҳалласида спортнинг вело ва югуриш турлари бўйича ўтказилган халқаро марафон ғолиблари билан танишинг:

Вело марафон:
-ўрин
– Азимбек Абдуллаев (Тошкент вилояти);
-ўрин – Алламурод Раҳмонов (Қумқўрғон тумани);
-ўрин – Раман Исломов (Термиз шаҳри).

Югуриш марафони:
-ўрин
– Шоҳруҳ Давлатов (Сариосиё тумани);
-ўрин – Евгений Фадеев (Термиз шаҳри);
-ўрин – Муродали Сатторов (Бойсун тумани), Шарофиддин Холмирзаев (Термиз шаҳри).

Мусобақа ғолиблари қуйидагича тақдирланди:
-ўрин
– 1000 АҚШ доллари;
-ўрин – 500 АҚШ доллари;
-ўрин – 300 АҚШ доллари.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
1.1K viewsЗаҳириддин Тўраев, 12:47
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:58:12
“Давлат иши ўйинчоқми сенга?”

Бу иборани ҳаётимиз давомида кўп эшитганмиз. Олдин ҳар бир давлат ташкилоти оддий одамлар уддалай олмайдиган қанақадир супер қобилиятларни талаб қиладигандек тасаввур уйғотарди. Эндиликда давлат хизматчиларининг фаолияти шаффофликка асосланади. Айниқса “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши бу борадаги кўп ноаниқликларга барҳам беради.

Бу қонун, аввало, давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.

Барча учун бир хил бўлган қоидалар асосида давлат хизматига тайинлаш ва ундан бўшатиш турли раҳбарларнинг ўзбошимчалиги, таниш-билишчилик, маҳаллийчилик, коррупция каби иллатларга берилиб кетишидан сақлайди.

Давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадлари устидан қатъий назорат ўрнатилади. Шу билан биргаликда уларнинг ҳуқуқлари ҳам ҳимояга олинади.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
1.1K viewsЗаҳириддин Тўраев, 11:58
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:26:58
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Мандат эълон қилингач фуқаролар сарсон бўлиб, вилоятлардан Тошкентга келиб Давлат тест марказига мурожаат қилаётган экан.

Бунинг учун Тошкентга келиш шарт эмас. Давлат тест марказининг ҳудудий бўлимлари мавжуд, уларга мурожаат қилган ҳолда барча саволларга жавоб олиш мумкин.

ДТМнинг ҳудудий бўлимлари ҳақида маълумот олиш учун: https://dtm.uz/page/representatives

Агар "супер" контракт асосида ўқимоқчи бўлсангиз бу борада ДТМга эмас, балки, олий таълим муассасасининг ўзига мурожаат қилиш керак.

Каналга аъзо бўлинг
https://t.me/adm_uzbekistan
1.6K viewsЗаҳириддин Тўраев, 06:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:50:38 Президент фармонига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган сурхондарёликлар:

Абдуллаев Рамазон Бобомуродович - Бойсун туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
2.4K viewsЗаҳириддин Тўраев, 04:50
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:49:03 Президент фармонига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан «Шуҳрат» медали билан тақдирланган сурхондарёликлар:

Холиярова Бибигул
– Ангор тумани (100 ёшдан ошган):
Маматмуротов Шерали Холмўминович – Бандихон тумани «Обод турмуш» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси
Жумаев Шуҳрат Аллабердиевич – Сурхондарё вилояти Шеробод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Нуркобилов Отабек Йўлдошевич – Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Термиз шаҳри фавқулодда вазиятлар бўлими йўриқчи-қутқарувчиси
Халбаев Хуршид Холжигитович – Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
2.3K viewsЗаҳириддин Тўраев, 04:49
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:43:51 Президент фармонига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан «Жасорат» медали билан тақдирланган сурхондарёликлар:

Тўхтаева Ражабой Каримовна – Бойсун туманидаги ҳунарманд-тўқувчи
Имомов Собир Туракулович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Сурхондарё вилояти бўйича махсус отряди гуруҳ командири – бош мутахассис

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
2.2K viewsЗаҳириддин Тўраев, 04:43
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:37:48 Президент фармонига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан «Дўстлик» ордени билан тақдирланган сурхондарёликлар:

Мирзакулова Ўлмас Абдурасуловна
– Термиз шаҳридаги «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси
Тулякова Робия – Сурхондарё вилояти «Бувижонлар» мактаби раиси
Усманов Юлдаш – «Булбулигуё» фольклор-этнографик халқ ансамбли аъзоси
Шукуров Эшқабил Жураевич – «Маънавий ҳаёт» журнали бош муҳаррири

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
2.2K viewsЗаҳириддин Тўраев, 04:37
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:26:42
Президент фармонига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг юксак фахрий унвонлари билан тақдирланган сурхондарёликлар:

«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони билан:
Анваров Исмоил Бойқулович – Бандихон туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, бахши

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан:
Чутпулатов Чори Эргашевич – Жарқўрғон туманидаги «Жарқўрғон» фермер хўжалиги бошлиғи

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
2.4K viewsЗаҳириддин Тўраев, edited  04:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 05:17:09
Сўз қиличи темир шамширидан ҳам ўткирроқ

Қалбга санчилган сўз ўқини чиқариб бўлмайди. Бадан заҳардан, қалб ёмон сўздан ўлади. Чунки сўз қиличи темир шамширидан ҳам ўткирроқдир.

Қиличдан етган жароҳат тилдан етган жароҳатга қараганда енгилроқдир.

Тоҳир МАЛИК.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
2.1K viewsЗаҳириддин Тўраев, 02:17
Ochish/sharhlash