Get Mystery Box with random crypto!

ТИББИЁТ НИҚОБЛАРИНИ ДОИМО ТАҚИБ ЮРИШ — ҲАР ҚАНДАЙ ВИРУСЛАРДАН | AGMK - OKMK | Расмий канал

ТИББИЁТ НИҚОБЛАРИНИ ДОИМО ТАҚИБ ЮРИШ — ҲАР ҚАНДАЙ ВИРУСЛАРДАН САҚЛАНИШНИНГ ЭНГ САМАРАЛИ УСУЛИ!

Маълумки, бутун дунё мамлакатлари фанга номаълум бўлган, янги “COVID-19” инфекцияси туфайли вужудга келган пандемия шароитида яшамоқда. Вирус тарқалгандан буён ер юзида қарийб 100 миллиондан ортиқ инсонлар инфекция билан касалланди.

Тажрибалар ноёб дори дармонлар билан бир қаторда оддий ва арзон усул ўта самарали эканлигини кўрсатди. Бу усуллар шахсий гигиена воситалари бўлган қўлни ювиш, масофани сақлаш, мулоқотни камайтириш, жамоат жойларида ижтимоий масофани сақлаш ва айниқса, ниқоблардан доимий фойдаланиш. Тиббий ниқоблардан фойдаланишдан мақсад – коронавирус инфекциясининг майда зарраларини оғиз ва бурун бўшлиғи орқали нафас йўлларига ўтишига тўсқинлик қилишдан иборат.

Тиббий ниқоблардан фойдаланиш ҳақида ССВ Матбуот хизмати саволларига Тошкент тиббиёт академияси ўқув ишлари бўйича проректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шуҳрат Боймуродов батафсил сўзлаб берди:

— ЖССТ вирусдан ҳимояланишнинг оддий ва универсал усулларини тавсия қилади: қўлларни мунтазам равишда ювиш, кир қўллар билан юз, бурун, оғиз ва кўзга тегмаслик, ижтимоий масофани сақлаш ҳамда тиббий ниқоблардан фойдаланиш шулар жумласига киради.

Тиббий ниқоблар соғлом инсонни ва ҳеч қандай клиник симптомларга эга бўлмаган, коронавирус билан касалланган ва ушбу вирус ташувчиси бўлган инсонни ҳам оғиз-бурнини ёпиш орқали вируснинг майда заррачаларидан баръер – тўсиқ ҳосил қилиб ҳимоя қилади.

Шундай қилиб, вирусга қарши курашнинг энг оддий ва самарали усули — ниқоб ва респираторлардан фойдаланиш орқали вирусни бир инсондан иккинчи инсонга тарқалишининг олдини олишдир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра, ниқобларни тақишдан олдин қўлларни яхшилаб тоза сувда совун билан ювиб ёки қўлларга антисептиклар билан ишлов бериб, кейин ниқоблардан фойдаланиш тавсия этилади.

Вируснинг қайси тури бўлишидан қатъий назар, ниқоблардан доимий фойдаланиш, уларни ўз вақтида, яъни ҳар 2-3 соатда алмаштириб туриш орқали инсонлар ўртасида тарқалишининг олдини олган бўламиз, ўзимизни ва яқинларимизни касаллакка чалинишидан сақлаймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


@ao_agmk